
Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган "Биз — донормиз" акцияси бошланди. Кампаниянинг биринчи кунида иштирокчилар томонидан 88,5 литр қон топширилди.
Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов маълум қилди. Акция 2024 йилдан буён ташкил этилиб, миллий қон захираларини тўлдиришга қаратилган.
Ташаббус давомида шу кунгача минг литрдан ортиқ қон йиғилган. Жорий йилда акция 28-октябрдан 3-ноябргача мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар аҳолини бирдамликка чақириб, ёрдамларга муҳтож инсонларга кўмак бериш учун ўз ҳиссасини қўшишга ундамоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар