
“Челси” бош мураббийи Энсо Мареска жамоанинг жорий мавсумдаги қийинчиликлари ҳақида фикр билдирди. “Кўклар” Англия Премьер-лигасининг тўққизта туридан сўнг мусобақа жадвалида фақат тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Яқинда лондонликлар ўз майдонида “Сандерленд”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
“Биз ўрганишимиз, ўз устида ишлашимиз керак – мен бу ҳақда ҳар куни футболчиларимизга гапираман. Ҳозирги рақиблар бизга нисбатан бошқача ўйнаётгани, бу эса, эҳтимол, ўтган мавсумдаги муваффақиятимиз билан боғлиқ”, – дейди мураббий Бобби Винсентга берган интервьюсида.
Бугун “Челси” Англия Лига Кубогининг сафар учрашувида “Вулверхэмптон”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар