
Кембриж университети тадқиқотчилари COVID-19нинг 150 та геномини ўрганишди ва уч турдаги инфекция агентини аниқлашди.
Бу турларга A, B ва С индексларини беришди. Улар бир-биридан аминокислоталар кетма-кетлигида фарқланиб, геномдаги мутациялар туфайли бу ўзгаришлар юзага келди.
А тури - кўршапалаклар популяциясида айланиб юрадиган коронавирусга энг яқинроқ бўлиб чиқди. Таъкидланишича, у тўғридан-тўғри ёввойи типдаги коронавирусдан келиб чиққан. Уни SARS-CoV-2 «авлоди» деса бўлади.
В тури - А туридан келиб чиққан ҳолда, иккита асосий мутацияларда «қариндоши»дан фарқ қилади. Айнан у Ухань шаҳрида эпидемияни келтириб чиқарди. Натижада, В тури Осиё учун характерли бўлиб қолди, дунёнинг бошқа қисмларида эса у кенг тарқалмади. Олимларнинг фикрига кўра, бунинг сабаби - дунё аҳолисининг қолган қисми ушбу вирусга қарши иммунологик қаршиликка эга бўлиши мумкин.
Кейинчалик В тури С тур мутациясига учради. Италия, Франция, Буюк Британия ва Швециядаги беморларда бу тур биринчи марта аниқланди, аммо Хитойда бу тур умуман йўқ. Маълум бўлишича, А ва C турлари Шарқий Осиёдан ташқарида тарқалган ва асосан Европа ва АҚШда учрамоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар