25 йилга қамалган қотил математикани ўрганишни бошлади ва илмий кашфиёт қилди

Дунё1 дақиқа ўқиш2.7K
25 йилга қамалган қотил математикани ўрганишни бошлади ва илмий кашфиёт қилди
Фото: «Pixabay»
Чорак асрга озодликдан маҳрум этилган Кристофер Хэвенс Вашингтон қамоқхонасида жазони ўтаяпти — қотиллик қилган. Панжара ортига тушган Кристофер ўзгаришга қарор қилди ва бошланишига илмий иш қилди... Ғаройиб воқеа ҳақида «Popular Mechanics» ёзмоқда.

Ҳаммаси Хэвенс бир кишилик камерада ўтирганида математикага қизиқиб қолганидан кейин бошланди. Бироқ қамоқхонада адабиётлар тақчил, мураббийларни-ку айтмасаям бўлади. Азбаройи қизиқиш устунлигидан Хэвенс «Annals of Mathematics» журналига обуна қилишларини сўраб хат ёзади. Мактуб кимё фани доктори Марта Черрутининг қўлига бориб тушади.

«Қизиққанлар шахсий фойдаланишлари учун «Annals of Mathematics»га обуна бўлиш тўғрисида маълумот қидиряпман. Вашингтондаги жазони ўташ муассасасида 25 йиллик муддатни ўтаяпман, бу вақтда ўз устимда ишлашга қарор қилдим. Ҳисоблаш ва сонлар назариясини ўрганяпман, сонлар билан ишлаш ҳаётим мазмунига айланди. Менга журналингиз ҳақида маълмуот жўната олмайсизми?», деган мазмунда йўлланганди хат.

Хатининг якунида Кристофер математикани мустақил ўрганаётгани, баъзида айрим нарсаларни тушуниши учун жуда кўп вақт кетаётганидан шикоят қилади. Маҳкум ўзига ёрдам бера оладиган математиклар билан ёзишмалар олиб боришга изн сўраганди. Унинг бахтига Марта Черрутининг отаси Умберто Турин университети профессори, сонлар бўйича назариячи олим эди.

Умберто маҳкумни имтиҳон қилиб кўриш учун топшириқ ёзиб жўнатади. Жавоб кўп куттирмади, почта орқали узун ва мураккаб формула ёзилган 120 сантиметрли қоғоз келди. Профессорни ҳайратлантиргани ёзилганларнинг барчаси бенуқсон эди.

Шундан сўнг Умберто маҳкумни ўзининг доимий касрлар муаммоларига бағишланган ишига таклиф этади. Олим билан бир йил давомида олиб борилган ёзишмалар, фикрлар алмашинуви натижасида маҳкум илмий кашфиёт муаллифига айланди. Илмий иш натижалари «Researcher in Number Theory» журналида 2020 йилнинг январида чоп этилди.

Кристофер Хэвенс муаллифлигидаги илмий ишда улкан рақамлар апроксимациясининг баъзи қонуниятлари биринчи марта исботлаб берилди. Буларнинг барчасига Кристофер оддий ручка ва қоғоз ҳамда италиялик олимлар билан ёзишмалар олиб бориш имконияти ҳисобига эришди.

Бироқ Кристофер Хэвенс чинакам математик сифатида тўлақонли фаолият юритишни бошлаш учун узоқ кутишига тўғри келади — яна 16 йил қолди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Бибисара Асаубаеванинг онаси қизининг ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди
  2. Спорт
    Ноттингем — Челси: таркиблар ва жонли матн
  3. Саломатлик
    «Зейгарник эффекти»ни енгиб, мияга дам беришнинг 5 та оддий усули
  4. Ўзбекистон
    Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда?
  5. Спорт
    Ўзбекистон U-17 терма жамоаси плей-оффга чиқди: 1/16 финалда рақибимиз — Испания!
  6. Спорт
    Энцо Мареска Эрлинг Ҳоланднинг кескин сўзларига муносабат билдирди
  7. Жамият
    Қизил китобга киритилган қушларни ноқонуний сотганларга қандай чора кўрилади?
  8. Дунё
    Японияда учинчи фарзанд туғилганда 62 минг доллар тўлаш таклиф қилинмоқда
  9. Дунё
    Келаси олти ойда 16 мамлакатни очарчилик хавфи кутмоқда — БМТ
  10. Ўзбекистон
    Саида Мирзиёева: «Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани»