date

Картошка сабзавотдан чиқарилиши мумкин: олимлар янги тасниф таклиф қилмоқда

Картошка сабзавотдан чиқарилиши мумкин: олимлар янги тасниф таклиф қилмоқда

АҚШда ботаника ва озиқ-овқат илми соҳасида кутилмаган баҳс-мунозаралар авж олди. Америкалик олимлар картошкани анъанавий тарзда сабзавотлар қаторига киритиш амалиётини қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдиришди. Уларга кўра, энди картошка сабзавот эмас, балки дон маҳсулотлар қаторида баҳоланиши керак.
Махсус тадқиқотларда қайд этилишича, кўпчилик одамлар АҚШдаги рационда картошкани «саломатлик учун фойдали сабзавот» сифатида қабул қилиб, диетасига кўп қўшмоқда. Бироқ натижада тескари ҳолат кузатилмоқда — сабзавот деб ҳисобланган картошка ортиқча калория ва крахмал сабабли одамларнинг вазни ошиб кетишига олиб келмоқда. Шунинг учун олимлар уни гуруч ёки буғдой каби донлар билан тенг кўриш таклифини билдиришди.
Мутахассислар таъкидлашича, агар мантиқан қараладиган бўлса, ушбу баҳс фақат картошка билан чекланиб қолмаслиги мумкин. Масалан, узум ва банан ҳам анъанавий тарзда мевалар тоифасида саналса-да, уларнинг таркибидаги юқори миқдордаги қанд ва калория сабабли айрим диеталарда фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши қайд этилмоқда. Шу нуқтаи назардан, уларни ҳам қайта тасниф қилиш масаласи муҳокамага чиқиши мумкинлиги айтилмоқда.
Олимлар фикрича, асосий мақсад — одамлар орасида тўғри озиқланиш ҳақидаги тушунчаларни янгилаш ва уларни илмий асосда йўналтиришдан иборат. Чунки кўп ҳолларда кишилар маҳсулотнинг ботаник таснифига эмас, балки унинг калорияси, фойдали ёки зарарли таъсирига асосланиши лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Картошка сабзавотдан чиқарилиши мумкин: олимлар янги тасниф таклиф қилмоқда