23 август куни эрталаб, соат 07:00 атрофида Тошкент вилояти ҳудудида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тарқатган маълумотларга кўра, воқеа Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидаги A373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг 4-километрида содир бўлган.
Тафсилотларга кўра, цемент ташишга мўлжалланган Howo русумли йирик юк автомобили ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган ва йўл четида туриб қолган Cobalt енгил машинасига бориб урилган. Кучли зарба оқибатида енгил автоагдарилиб кетган, Howo юк машинасида эса ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса жойида олинган маълумотларга кўра, Cobalt ичида бўлган бир нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам машинаси орқали шифохонага етказилган. Ўт ўчирувчилар қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этган.
Ҳозирги пайтда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ҳодиса сабаблари ва ҳайдовчининг ҳаракатлари тўлиқ ўрганилгандан сўнг қонуний баҳо берилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар