Марказий Осиёда одамларни ҳайратга солган воқеа қайд этилди. Туркистон вилоятида суд томонидан чегара орқали ноқонуний ёқилғи олиб ўтиш билан шуғулланган гуруҳга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда nur.kz хабар тарқатди.
Суд маълумотларига кўра, беш нафар шахс Сариоғаш тумани ҳудудида 375 метр узунликка эга бўлган махфий ер ости туннелини қазиб, унинг ёрдамида 2024 йил августидан декабригача қатор ноқонуний операцияларни амалга оширган. Жами 420 тоннадан ортиқ АИ-92 маркали бензин Ўзбекистон ҳудудига яширинча олиб ўтилгани аниқланди.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ушбу фаолият оқибатида давлатга 112 миллион тенге миқдорида зарар етказилган. Бу қарийб 2 миллиард сўмга тенг сумма экани таъкидланди.
Суд ҳукмига биноан, жиноий гуруҳнинг ташкилотчиси 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Уларнинг ҳаммаси эса 13 йилдан турма жазосига ҳукм қилинди. Шу билан бирга, айбланувчиларнинг бир қатор мулклари – 3 миллион тенге миқдоридаги маблағлар, 16 минг литр бензин ҳамда бир нечта юк автомашиналари давлат ихтиёрига мусодара қилинди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган ва томонлар апелляция бериши мумкин. Аммо бу ҳолат қўшни мамлакатлар чегарасида назорат ва хавфсизлик масалалари янада кучайтирилишини талаб қилаётганини кўрсатмоқда.
Экспертлар фикрича, бу каби туннеллар орқали олиб борилган ноқонуний операциялар нафақат иқтисодий зарар келтиради, балки чегара хавфсизлиги учун ҳам жиддий таҳдиддир. Шу боис, бу иш нафақат Туркистон вилоятида, балки бутун минтақа бўйлаб катта шов-шув уйғотди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар