date

Ҳиндистон 2030 йилга қадар ўз “темир гумбази”ни яратади

Ҳиндистон 2030 йилга қадар ўз “темир гумбази”ни яратади

Ҳиндистон мудофаа соҳасида стратегик аҳамиятга эга йирик қадам ташламоқда. "Bloomberg" нашрининг ёзишича, мамлакат ўзининг миллий миқёсдаги ҳаво мудофаа тизимини ишлаб чиқишни бошлади. У “Сударшан Чакра” номи билан машҳур бўлади ва мутахассисларнинг тахминига кўра, 2030 йилга келиб тўлиқ тайёр ҳолатга келади.
Бу лойиҳа ҳақида илк маълумотни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакат мустақиллик кунида берган эди. Унинг таъкидлашича, янги тизим “ҳинд гумбази” сифатида танилади ва мамлакат хавфсизлигини таъминлашда тарихий аҳамиятга эга бўлади.
Мутахассислар изоҳлашича, “Сударшан Чакра” тизими тўрт асосий устунга таянади: кузатиш, топиш, таъқиб қилиш ва аниқлаш. Бу функциялар орқали ҳаводан келаётган ҳар қандай таҳдидни вақтида илғаб, уни самарали йўқ қилиш мумкин бўлади.
Шунингдек, тизимда сунъий интеллект технологиялари ҳамда юқори когнитив имкониятларга эга алгоритмлар кенг кўламда жорий этилиши режалаштирилган. Бу эса ҳимоя тизимини нафақат тезкор, балки ақлли қарор қабул қиладиган инновацион қуролга айлантиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон 2030 йилга қадар ўз “темир гумбази”ни яратади