Астрономлар коинотда улкан «девор»ни аниқлади

Фото: Spacetelescope
Гавайи университети Астрономия институти олимлари улкан космик «девор»ни аниқлади. Бу ҳақда The Astrophysical Journal журнали хабар берди.
Улкан космик тузилма Жанубий қутб девори номини олган. У диаметри 520 миллион ёруғлик йилига тенг Ланиакея галактикалар тўдасининг ортида жойлашган бўлиб, уни яримшар шаклида ўраб туради.
Олдинлари кузатувлар вақтида деворни кўришга улкан газ-чанг булутлар халақит берган. Астрономлар унинг тузилмасини галактикалар тезлигига таъсир кўрсатадиган гравитацион тортишиш эффекти сабаб «ҳисоблаб олишга» муваффақ бўлган.
Астрономларнинг таъкидлашича, космик объектнинг энг зич қисми Жанубий қутб йўналишида жойлашган. У осмон сферасида 200 даражага ёйилган ва Ер билан унинг орасидаги масофа ярим миллиард ёруғлик йилига тенг.
Галактикалар тўдаси секин-аста коинотдаги энг массив галактикалар тўдаси — Шепли томон ҳаракатланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Гавайи университети Астрономия институти олимлари улкан космик «девор»ни аниқлади. Бу ҳақда The Astrophysical Journal журнали хабар берди.
Улкан космик тузилма Жанубий қутб девори номини олган. У диаметри 520 миллион ёруғлик йилига тенг Ланиакея галактикалар тўдасининг ортида жойлашган бўлиб, уни яримшар шаклида ўраб туради.
Олдинлари кузатувлар вақтида деворни кўришга улкан газ-чанг булутлар халақит берган. Астрономлар унинг тузилмасини галактикалар тезлигига таъсир кўрсатадиган гравитацион тортишиш эффекти сабаб «ҳисоблаб олишга» муваффақ бўлган.
Астрономларнинг таъкидлашича, космик объектнинг энг зич қисми Жанубий қутб йўналишида жойлашган. У осмон сферасида 200 даражага ёйилган ва Ер билан унинг орасидаги масофа ярим миллиард ёруғлик йилига тенг.
Галактикалар тўдаси секин-аста коинотдаги энг массив галактикалар тўдаси — Шепли томон ҳаракатланмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…