14:44 / 18.07.2020
1 377

Америкалик биолог коронавирусга иммунитет борасида «ижобий ва салбий» хулосаларни маълум қилди

Америкалик биолог коронавирусга иммунитет борасида «ижобий ва салбий» хулосаларни маълум қилди
Фото: AP Photo
Тобора кўпроқ тадқиқодчилар, асосан, хитойлик олимлар организм SARS-CoV-2 вирусига қарши иммунитетни қисқа муддатга сақлаб қолади, деган фикрга келмоқда. Жорж Мэйсон университетининг (Виржиния, АҚШ) Тизимли биология мактаби профессори, биология фанлари доктори, «Атлас» биотиббий холдинг илмий директори Анчи Баранованинг сўзларига кўра, бу ҳолатда иммун механизмининг бир нечта ишлаш вариантлари мавжуд бўлиб, улардан ёмон ва яхши хулосалар чиқариш мумкин. Бу ҳақда Баранова «РБК»га берган интервьюсида маълум қилган.

Биринчи вариантда айрим одамларнинг иммун тизими вирусни антитана синтезлагунгача организмдан «тозалаб ташлашга» қодир.
«Бу бир томондан ҳам яхши, ҳам ёмон. Яхши томони шундаки, одам иммунитети коронавирус инфекциясини енгиш учун етарлича кучли. Ёмон томони эса вирус организмдан жуда тез чиқариб юборилади ва иммун тизими инфекцияга ‘антитана хотираси’ яратишга улгурмайди», — дея тушунтириш берган у.

Бу ҳолатда олимлар ва шифокорлар одам COVID-19’га касалланиш эҳтимолидан қанчалик ҳимояланганини била олмайди. Ундан ҳам ёмон жиҳати, одамда касалликка қарши узоқ муддатли ҳимоя бўлмайди.

Шунингдек, яна бир вариантда COVID-19 билан касалланиб соғайган одамда кучсиз ва қисқа муддатли иммунитет шаклланади. Қайтадан касаликка чалинганда эса иммунитет янада кучлилашмайди. Баранованинг таъкидлашича, биринчи марта касалланганда антитаналар кўпроқ ишлаб чиқарилади. Қайта касалланганда эса худди шунча ёки ундан камроқ антитаналар ишлаб чиқарилади. «Қолаверса, қайта касалланганда иммун тизими ‘хотираси’ уйғониб, у яна антитана ишлаб чиқаришни бошлашига ҳеч қандай ишонч йўқ», — дейди олим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)