“Титан” сувости кемаси фожиасининг сабаби аниқланди

1 дақиқа ўқиш1.7K
“Титан” сувости кемаси фожиасининг сабаби аниқланди

АҚШ Транспорт хавфсизлиги бўйича миллий кенгаши (NTSB) OceanGate компаниясининг 2023 йилда “Титан” сувости кемаси билан содир бўлган фожиа ҳақидаги якуний ҳисоботни эълон қилди. AP агентлиги хабар беришича, машҳур “Титаник” қолдиқларига амалга оширилган экспедиция чоғида содир бўлган ҳалокатга муҳандислик хатоси сабаб бўлган.

Ҳисоботда таъкидланишича, “Титан” кемаси яратилиш жараёнида қатор қўпол камчиликларга йўл қўйилган. Муҳандислик ечимлари халқаро мустаҳкамлик стандартларига жавоб бермаган, шу билан бирга компания етарли синовлар ўтказмаган ва аппаратнинг реал барқарорлигини аниқламаган.

Мутахассислар фикрича, OceanGate ички хавфсизлик протоколларига етарлича амал қилмаган. Бу ҳолат аввалроқ АҚШ Соҳил қўриқлаш хизмати томонидан ҳам қайд этилган — уларнинг ҳисоботида компаниянинг эълон қилинган хавфсизлик тизими билан амалдаги чоралар ўртасида жиддий тафовут мавжудлиги кўрсатилган эди.

Маълумот учун, узунлиги тахминан 6,5 метр бўлган “Титан” сувости кемаси 2023 йил 18 июнда Атлантика океанига “Титаник” қолдиқларини кўриш учун шўнғишга йўл олган. Бир неча соатдан сўнг кема ёрилган ва сув тубига чўкиб кетган — бортда бўлган барча беш киши ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида британиялик миллиардер Хемиш Хардинг, покистонлик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг ўғли Сулаймон Довуд, OceanGate асосчиси ва бош директори Стоктон Раш ҳамда француз сувости тадқиқотчиси Пол Анри Наржоле бор эди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, “Титан” фожиаси хусусий тадқиқот соҳасидаги хавфсизлик стандартларига жиддий сабоқ бўлиши керак. Технологиянинг янги чегараларига интилган инсон ақли баъзан ўз чегарасини унутади — бу фожиа эса шунга ёрқин мисол бўлиб қолди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?