date

Икки британиялик аёл эшкак эшиб Тинч океанни забт этди

Икки британиялик аёл эшкак эшиб Тинч океанни забт этди

Британиялик сайёҳлар Жесс Роу ва Мириам Пейн тарихда илк бор Тинч океанини эшкак эшиб тўлиқ кесиб ўтишга муваффақ бўлди. Улар Перунинг Лима шаҳридан Австралиянинг Кэрнс шаҳригача бўлган улкан масофани — тахминан 8 минг миль (12 875 километр)ни 149 кун ичида босиб ўтди.

Бу жисмоний ва руҳий синовларга тўла саёҳат нафақат жаҳон рекорди билан тарихга кирди, балки хайрли мақсадга ҳам хизмат қилди — аёллар “The Outward Bound Trust” хайрия ташкилоти фойдасига 50 минг фунт стерлингдан зиёд маблағ йиғишга эришди.

Роу ва Пейн жорий йилнинг 5-май куни узоқ сафарни бошлаб, 17-октябрь куни манзилга етди. Улар саёҳат давомида кўплаб қийинчиликларга дуч келди — туздан ҳосил бўлган жароҳатлар, сув насоси бузилиши, электр таъминоти узилиши ва қуёш панелларининг ишламай қолиши. Бир пайт Пейн шимининг матосидан фильтр ясаб, сувни тозалаш тизимини қайта ишлатишга муваффақ бўлган.

Сайёҳлар ҳар икки соатда навбат билан эшкак эшган ва кечаю кун узлуксиз ҳаракатда бўлишган. Улар кунига тахминан 5000 калория сарфлаган, овқат сифатида эса қуритилган таомлар, творог ва макарон билан чекланган. Ҳатто кемада турп ва карам етиштиришга ҳам уринишган.

Энг хавфли лаҳза сафарнинг саккизинчи кунида содир бўлган — қайиқ рулдан ажралиб, Лима соҳилидан 350 миль узоқда тўлқинлар ичида бошқарувсиз қолган. Уларнинг бахтига денгизчи Алекс Хьюз кўрган ва қайиқни таъмирлашда ёрдам берган.

Мириам Пейн интервьюда шундай деган: “Баъзан ўзимизни бутунлай йўқолгандек ҳис қилдик, аммо ҳар гал эшкакни кўтарганда – қайтиш ҳақида эмас, фақат олға ҳаракат ҳақида ўйладик.”
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Икки британиялик аёл эшкак эшиб Тинч океанни забт этди