date

Зидан идеал футболчини тасвирлади: Месси унда йўқ!

Зидан идеал футболчини тасвирлади: Месси унда йўқ!

Жаҳон футболи афсонаси, Франция терма жамоаси собиқ етакчиси Зинедин Зидан идеал футболчи қандай бўлиши кераклигини тасвирлаб берди. Унинг таърифича, орзудаги футболчи энг машҳур ва истеъдодли чарм тўп усталарининг энг яхши жиҳатларини ўзида мужассам этган бўлиши лозим.

Зидан ўзининг шахсий севимли ўйинчилари асосида “супер футболчи” моделини шакллантирган:

- Чап оёқ — Зинедин Зидан.
- Ўнг оёқ — Зинедин Зидан.
- Бош билан ўйнаш — Зинедин Зидан.
- Куч-қувват — Златан Ибрагимович.
- Дриблинг — Алессандро Дель Пьеро.
- Ҳужумни якунлаш — Роналдо ёки Криштиану Роналду.
- Майдонни кўра олиш қобилияти — Зинедин Зидан.
- Узоқдан бериладиган зарбалар — Лука Модрич.
- Стандарт вазиятлар — Алессандро Дель Пьеро, Мишель Платини, Андреа Пирло.
- Яккакурашлардаги маҳорат — Лилиан Тюрам.
- Етакчилик қобилияти — Тони Кроос.

Футбол жамоатчилиги бу рўйхатни қизиқиш билан муҳокама қилди. Кўпчилик Зидан “идеал футболчи” тасвирида саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Мессининг бирорта хусусиятини киритмаганига ҳайрон бўлди.

Айрим мухлислар Зиданнинг бу танловини ҳурмат билан қабул қилган бўлса, бошқалар унинг Мессини эътибордан четда қолдирганини танқид қилди. Аммо Зидан ҳар доим ўз услубига содиқ инсон сифатида танилган ва эҳтимол, у бу орқали футболга бўлган шахсий қарашини ифода этгандир.

Шундай қилиб, Зиданнинг “идеал футболчи” концепциясида техника, куч, интеллектуал ўйин ва етакчилик фазилатлари бирлашган — аммо замонавий футболнинг бош юлдузи Мессисиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан идеал футболчини тасвирлади: Месси унда йўқ!