10:53 / 13.10.2020
2 110

Оқ уй томонидан бериладиган ёрдам эвазига 200 дан ортиқ компания Дональд Трампга бир неча миллион доллар тўлагани аниқланди

Оқ уй томонидан бериладиган ёрдам эвазига 200 дан ортиқ компания Дональд Трампга бир неча миллион доллар тўлагани аниқланди
Фото: Getty Images
The New York Times газетаси томонидан ўтказилган суриштирувга кўра, 200 дан ортиқ компания, бирлашма ва хорижий ҳукуматлар АҚШ президенти Дональд Трампга бир неча миллион доллар тўлаган ва бунинг эвазига давлат раҳбари ва унинг маъмуриятидан турли ёрдамлар олган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Газета Трампнинг солиқ декларацияси, Флорида штатидаги унга тегишли Мар-а-Лаго хусусий қароргоҳи ва Нью-Жерси штатидаги Бедминстер шаҳрида жойлашган президент голф клуби аъзоларининг рўйхатини, шунингдек, бошқа манба ва ҳужжатларни таҳлил қилган. Мазкур ҳужжатлар Трамп АҚШ президенти сифатида ишлаган вақтида аслида қанча маблағ ишлаб топганини кўрсатган.

Нашрнинг қайд этишича, Трамп маъмуриятнинг аниқ манфаатларини илгари сурган 60 нафар ҳомий Трамп президентлигининг дастлабки икки йили давомида Trump Organization компанияси билан боғлиқ харажатлар учун қарийб 12 миллион доллар сарфлаган. Уларнинг барчаси шахсий манфаатлар илгари сурилишига эришган.

Газета манбалари тахминан 250 нафар компания раҳбарлари, клублар аъзолари, лоббистлар, Трампнинг хизматчилари ва маъмуриятнинг амалдаги мансабдор шахслари билан мулоқот қилган. Уларнинг билдиришича, Оқ уй хўжайини президент маъмуриятига ёрдам сўраб мурожаат қилган «буюртмачилар» билан иш олиб борган ва ҳамкорлик қилган.

The New York Times маълумотларига кўра, Trump Organization компаниясининг мижозлари қаторига хорижий сиёсатчилар, флоридалик магнатлар, хитойлик миллиардер, сербиялик шаҳзода, нефть саноати етакчилари ва бошқалар кирган. Газетанинг таъкидлашича, президентнинг баъзи мижозлари манфаатлари тўлиқ қондирилмаган, бироқ улар ўзи учун зарур бўлган фойдани олган-олмаганлигидан қатъий назар Трамп ҳар қандай ҳолатда молиявий жиҳатдан ютган.

Нашрнинг ёзишича, 70 дан ортиқ ҳуқуқни ҳимоя қилувчи гуруҳ, бизнес ва хорижий ҳукуматлар вакиллари Trump Organization объектларида тадбирлар ўтказган. Диний ташкилотлар ҳам Трампнинг мулкларида ибодатлар, банкетлар ва экскурсиялар ташкил қилишда қатнашган.

Аввалроқ The New Йорк Times Дональд Трамп 10 йилдан бери федерал даромад солиғини тўламаганини аниқлагани ҳақида хабар берганди, Бунга жавобан Дональд Трамп сўнгги йилларда миллионлаб доллар даромад солиғини тўлаганини ва бундан қочмаганини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй томонидан бериладиган ёрдам эвазига 200 дан ортиқ компания Дональд Трампга бир неча миллион доллар тўлагани аниқланди