date

Надин Айюб “Коинот гўзали” танловида Фаластин номидан иштирок этади

Надин Айюб “Коинот гўзали” танловида Фаластин номидан иштирок этади

 Фаластинлик ёш гўзал Надин Айюб 2025 йилда тарихда илк бор “Коинот гўзали” танловида мамлакат номидан қатнашади. Унинг иштироки нафақат миллий даражада, балки бутун жаҳон саҳнасида катта аҳамият касб этади, деб маълум қилди ташкилотчи Miss Universe Organization.

Танлов 21 ноябрь куни Таиланднинг Пак-Крет шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу сана Фаластин тарихи учун алоҳида кун сифатида ёдда қолиши шубҳасиз. Чунки айни пайтгача бу давлатдан ҳеч бир аёл ушбу нуфузли танловда қатнашмаган эди.

Надин Айюб 2022 йилда “Мисс Фаластин” тожига эга чиққан ва ўша йилиёқ халқаро миқёсда ҳам ўзини намоён қилган. У “Miss Earth” танловида кучли бешликдан жой олгани билан янада катта эътибор қозонган. Бу натижалар унинг келгуси йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилди.

Бироқ, сўнгги йилларда Фаластинда давом этиб келаётган гуманитар инқироз туфайли Надин ўз истеъдодини дунёга кўрсатиш имкониятини маълум муддатга кечиктиришга мажбур бўлди. Унинг халқаро майдонга чиқиши, ортиқча тўсиқ ва қийинчиликларга қарамасдан, ўзи ва миллати учун катта шараф ҳисобланади.

Айюбнинг иштироки нафақат гўзаллик, балки жасорат ва сабр-матонат рамзи сифатида ҳам талқин қилинмоқда. Чунки бу йўлда у нафақат шахсий орзу-умидларини, балки бутун халқининг овозини ҳам олиб чиқмоқда.

Фаластиннинг илк вакили сифатида унинг саҳнага чиқиши катта рамзий маъно касб этади. Бу халқнинг маданий ва маънавий меросини жаҳонга кўрсатиш имкониятидир. Танлов куни яқинлашар экан, кўпчилик Надиннинг чиқишини интизорлик билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Надин Айюб “Коинот гўзали” танловида Фаластин номидан иштирок этади