date

"Реал" Винисиус келажагини кўриб чиқмоқда: сотиш ёки қолдириш?

"Реал" Винисиус келажагини кўриб чиқмоқда: сотиш ёки қолдириш?

Машҳур инсайдер ва журналист Марио Кортегана мадридликлар сафида тўп сураётган бразилиялик тезкор вингер Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳақида қизиқарли фикрлар билдирди. Унга кўра, бугунги вазият футболчи ва клуб ўртасида ноаниқ аҳволда давом этмоқда.

Маълумки, ўтган ёзда Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферига жиддий қизиқиш билдирган эди. Аммо ўшанда "Реал Мадрид" раҳбарияти ҳатто бирор музокара олиб бориш ниятига ҳам киришмаган. Бу футболчига бўлган катта ишонч ва унинг жамоадаги муҳим ўрнини кўрсатган эди.

Бироқ бугунги кун манзараси бутунлай бошқача. Кортегананинг таъкидлашича, масалага яқин бўлган манбалардан олинган маълумотларга кўра, агар саудияликлар яна бир бор жиддий таклиф билан чиқишса, "Реал" буни кўриб чиқиши ҳеч ҳам ажабланарли ҳол бўлмайди. Чунки улар таклифни ҳам футболчи, ҳам клуб учун жозибадор қилиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар.

Шу билан бирга, ҳозирча аниқ қарор йўқ. "Реал Мадрид" ҳужумчидан самарадорликни оширишни кутмоқда. Клуб унинг талаб қилаётган даражада маош бермоқчи эмас, аммо шу билан бирга шартномани узайтириш бўйича музокаралар давом этиши мумкин.

Айни пайтда мадридликлар ҳали йўл йўқламади: уни ҳозир сотишми, 2026 йил ёзида арзонроқ нархга чиқаришми ёки 2027 йилда шартнома тугагач мутлақо текинга кетишига йўл қўйишми — бу саволлар очиқлигича қолмоқда.

Аввалроқ хабар қилинганидек, футболчи ва клуб ўртасида шартнома масаласида музокаралар тўхтаб қолган. "Реал" унга йиллик 20 миллион евро маош таклиф қилган, аммо Винисиус бу суммага яна 10 миллион евро бонус қўшилишини талаб қилмоқда.

Футбол инсайдерлари ва мухлислари эса бу жараённи диққат билан кузатмоқда. Чунки Винисиуснинг "Реал"да қолиш-қолмаслиги нафақат клубнинг ҳозирги стратегияси, балки келгуси йиллардаги йирик режалари учун ҳам ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" Винисиус келажагини кўриб чиқмоқда: сотиш ёки қолдириш?