date

Пашша голфчига катта маблағ ютуғида ёрдам берди

Пашша голфчига катта маблағ ютуғида ёрдам берди

АҚШда бўлиб ўтган BMW Championship голф турнирида кутилмаган ҳолат қайд этилди. Британиялик машҳур голфчи Томми Флитвуднинг зарбасидан кейин топ тешикдан бир неча миллиметр узоқликда тўхтаган эди, деб ёзмоқда Pravilamag.

Бир неча сония давомида топ ҳаракатсиз қолди, аммо кутилмаганда у барибир тешикка кириб кетди. Қайтарилган видеоёзувда эса бу ғаройиб ҳолатга пашша сабабчи бўлгани аниқланди — насимакаш ҳашарот топ устидан учиб ўтиб, уни “итараётгандек” ҳаракат қилган ва натижада топ тешикка тушган.

Флитвуд бу зарба орқали “бёрди” қайд этишга муваффақ бўлди. Бу ҳолат унга мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Шу билан бирга, у 910 минг АҚШ доллари миқдоридаги йирик мукофотни қўлга киритди.

Шу тариқа, голф майдонида кичик пашша катта натижага таъсир кўрсатди ва спорт оламида қизиқарли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пашша голфчига катта маблағ ютуғида ёрдам берди