15:54 / 21.10.2020
2 215

Жамол Қошиқчининг қаллиғи Саудия валиаҳд шаҳзодасини судга берди

Жамол Қошиқчининг қаллиғи Саудия валиаҳд шаҳзодасини судга берди
Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида 2018 йил октябрда ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг қаллиғи Хадижа Чингиз Вашингтонда жойлашган нотижорат ташкилоти билан биргаликда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни судга берди.

Bloomberg ахборот агентлигининг адвокатга таяниб хабар беришича, Чингиз Саудия валиаҳд шаҳзодасини Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорликда айбламоқда.

Маълум қилинишича, АҚШдаги федерал судга Қошиқчининг қаллиғи ва марҳум журналист томонидан ташкил этилган Democracy for the Arab World Now (Араб олами учун ҳозирдаёқ тинчлик) деб номланган ташкилот арз қилган. Таъкидланишича, 7 та айблов бандидан иборат арзномада подшоҳликнинг яна 28 фуқароси тилга олинган.

Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича Саудия Арабистонида якуний ҳукмлар жорий йилнинг 7 сентябрида ўқилган. Унга кўра, 5 киши 20 йиллик, бир киши 10 йиллик ва 2 киши 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Расмий Ар-Риёднинг сиёсати ҳақидаги танқидий мақолалари билан маълум бўлган журналист АҚШда яшаган ва The Washington Post нашри билан ҳамкорлик қилган. У 2018 йил 2 октябрда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош колсунхонасига ташрифи вақтида изсиз йўқолган. 20 октябрда эса Саудия Арабистони расмийлари Қошиқчи консулхонада чиққан низо вақтида ўлдирилганини маълум қилган.

Халқаро ҳамжамият ушбу қотилликни қоралаган ва Ар-Риёдни у бўйича шаффоф тергов ўтказишга чақирган. Терговнинг дастлабки натижалари 2018 йилнинг 15 ноябридаёқ эълон қилинган. Ўшанда Ар-Риёднинг таъкидлашича, журналистни ўлдириш эмас, Саудия Арабистонига олиб чиқиб кетишмоқчи бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жамол Қошиқчининг қаллиғи Саудия валиаҳд шаҳзодасини судга берди