
Ғазо шаҳри уч кундан бери тинимсиз ҳаво ҳужумларига учрамоқда. ҲАМАС назоратидаги фуқаро мудофааси маълумотига кўра, Зеитун ва Сабра туманларида портлашлар кўплаб уйларни вайрон қилган, ўлик ва ярадорларни олиб чиқиш эса давом этаётган вайронагарчилик сабабли имконсиз бўлиб қолган.
Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Австралия, Канада ва Япония “Ғазада очарчилик юз бермоқда” дея баёнот бериб, ёрдамни тезкор етказиш учун “аниқ ва доимий чоралар” кўришга чақирди. Исроил очарчилик мавжудлигини инкор этиб, БМТ агентликларини ёрдамни чегарадан олиб киришда сусткашликда айблади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Исроилдан Ғазодаги тиббиёт муассасаларини дори-дармонлар билан таъминлашга рухсат беришни сўрамоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги 24 соат ичида 100 киши, жумладан ёрдам пунктларида 31 фуқаро ҳалок бўлган, беш нафар эса очарчиликдан вафот этган.
Исроил уруш кенгаши Ғазо шаҳрини эгаллаш режасини тасдиқлаган. Бош вазир Нетаняху ҲАМАСнинг “икки қолган таянч нуқтасини” йўқ қилиш ва ёрдам етказиш йўлакларини очишни ваъда қилган.
8-август куни Исроил армияси Al Jazeera телеканали журналистларига зарба берганини тасдиқлади. Халқаро ташкилотлар Исроилдан бу ҳужумни оқловчи далилларни тақдим этишни талаб қилмоқда. Исроил эса фақат “террорчи гуруҳ аъзоларига” зарба берилаётганини таъкидлашда давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар