date

Жанубий Европада ёнғинлар кучаймоқда, ҳарорат 44 даражагача кўтарилди

Жанубий Европада ёнғинлар кучаймоқда, ҳарорат 44 даражагача кўтарилди
Жанубий Европада кучли иссиқ тўлқини фонида ўнлаб ўрмон ёнғинлари юз бермоқда. Ҳарорат Италия, Испания, Португалия ва Болқон мамлакатларида 40°С дан ошиб, айрим ҳудудларда 44°С га етди. Иссиқлик ва шамол минглаб аҳолининг эвакуация қилинишига сабаб бўлди.

Испанияда Мадрид яқинида ва Андалусияда юзлаб одамлар кўчирилган, 1 000 дан ортиқ аскар ёнғинларни ўчиришга жалб этилган. Португалияда учта йирик ёнғин кузатилиб, Марокаш икки самолёт билан ёрдам берди.

Италияда ҳафта охирида 40°С иссиқлик кутилмоқда, 16 шаҳарда “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди. Францияда эса ҳудудларнинг катта қисмида ҳарорат 36–40°С бўлиши тахмин қилинмоқда.

Гресияда 100 дан ортиқ ёнғин юз бериб, кўплаб вилоятларда кенг кўламли эвакуация амалга оширилмоқда. Туркия Измир вилоятидаги йирик ёнғинларни назоратга олди.

Мутахассислар иқлим ўзгариши Ўрта Ер денгизи ҳудудида ёзларни янада иссиқ ва қурғоқчил қилаётгани, бу эса ёнғин мавсумларини узоқроқ ва хавфлироқ бўлишига олиб келаётганини таъкидламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Европада ёнғинлар кучаймоқда, ҳарорат 44 даражагача кўтарилди