date

Туркияда 6,1 баллик зилзила: Истанбулда ҳам сезилди

Туркияда 6,1 баллик зилзила: Истанбулда ҳам сезилди

Туркиянинг шимоли—ғарбий қисмида кучли зилзила рўй берди. Ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилишича, Баликесир вилоятининг Синдирғи шаҳрида бугун 6,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилган.

Айни пайтгача ҳеч қандай ҳалок бўлиш ёки оғир жабрланиш ҳолатлари аниқланмаган. Аммо зилзиланинг тўлқинлари мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида, жумладан, Истанбулда ҳам яққол сезилган.

Ер титраши Тошкент вақти билан соат 21:53 да содир бўлган. Ҳозирча маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда хизматлар зарар кўламини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Туркияда зилзилалар хавфи юқори бўлган ҳудудлар кўплиги сабаб, мутахассислар аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ва расмий ахборот каналларини кузатиб боришга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 6,1 баллик зилзила: Истанбулда ҳам сезилди