date

Сайёҳлар учун янги «Зарафшон–Қорақум» йўналиши тақдим этилди

Сайёҳлар учун янги «Зарафшон–Қорақум» йўналиши тақдим этилди

Сўнгги йилларда дунё миқёсидаги сайёҳлик бозорида кузатилаётган тенденция – бу ноодатий, ўзига хос ва ҳали кенг омма томонидан кашф этилмаган манзилларга бўлган қизиқишнинг тобора ортиши ҳисобланади. Ўз навбатида, юртимизда ҳам ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида туризм соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Туризм қўмитаси ҳамда соҳадаги тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимизнинг тарихий ва табиий меросини янада очиб бериш, туризм турларини ранг-баранг қилиш ва сайёҳлар мамлакатимизда қолиш давомийлигини узайтириш мақсадида янги йўналиш ишлаб чиқилди. Ушбу йўналиш Буюк Ипак йўлининг «Зарафшон – Қорақум йўлаги» номи билан танилган бўлиб, Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларини қамраб оладиган туризм ҳалқасини ўз ичига олади.

Янги йўналиш доирасида тарихий ёдгорликлар, маданий марказлар, миллий меъморчилик намуналари ва табиий гўзалликка бой жойлар сайёҳларни кутиб олишга тайёрланди. Мазкур туристик ҳалқа нафақат юртимиз меҳмонларига, балки маҳаллий сайёҳлар учун ҳам ўзгача таассурот улашиши мумкин.

Шу билан бирга, йўналиш ишга туширилиши муносабати билан туризм соҳаси вакилларига, экскурсоводлар ва туроператорларга ушбу йўналиш бўйлаб саёҳат дастурларини тайёрлаш тавсия этилмоқда. Бу нафақат сайёҳлар учун қулайликлар яратишга, балки мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Таъкидлаш керакки, «Зарафшон – Қорақум йўлаги» туристик йўналиши Буюк Ипак йўлининг янги ва замонавий талқини сифатида, бир вақтнинг ўзида ҳам тарихий илдизларимизга қайтиш, ҳам келажакка қадам қўйиш имконини тақдим этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сайёҳлар учун янги «Зарафшон–Қорақум» йўналиши тақдим этилди