14:37 / 06.12.2020
2 012

Time 2020 йилни замонавий тарихдаги энг ёмон йил деб атади

Time 2020 йилни замонавий тарихдаги энг ёмон йил деб атади
Фото: Twitter /TIME
Нуфузли Time нашри 2020 йилни замонавий тарихдаги энг ёмон йил деб атади. Нашр экспертларининг бундай қарорга келишига биринчи навбатда коронавирус пандемияси сабаб бўлган.

Шу сабабли нашр навбатдаги сони муқовасида қора рангдаги 2020 сони устидан тортилган иккита қизил чизиқни тасвирлаган. Нашр эксперти Стефани Захарек журналдаги мақоласида ўтаётган йил “дардга тўла ва шу билан бирга ақлдан оздиргудек оддий” бўлганини таъкидлаб ўтган.

Захарек коронавирус пандемиясини назарда тутиб, АҚШ ўз тарихида жорий йилдагидан ҳам оғирроқ йилларни бошдан кечирган бўлса-да, ҳозирда ҳаёт бўлган одамлардан аксарияти 2020 йилдаги каби кўргуликларнинг гувоҳи бўлмаганини таъкидлаб ўтган.

Бу сиз ҳеч қачон қайтаришни истамайдиган тарихдир. АҚШ тарихида бундан оғирроқ йиллар ҳам бўлган, бироқ ҳозирда яшаётганлардан аксарияти бундай кўргуликларнинг гувоҳи бўлмаган. Сиз Иккинчи жаҳон уруши вайронгарчиликлари, 1918 йилдаги грипп пандемиясини эслай олишингиз учун 100 ёшдан ошган бўлишингиз, Буюк тушкунлик олиб келган йўқчилик ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун тахминан 90 ёшда, Иккинчи жаҳон уруши ва унинг даҳшатлари ҳақида қандайдир хотираларга эга бўлиш учун 80 ёшда бўлишингиз керак”, деб айтган нашр эксперти.

Қолганлар бундай кўргуликларни бошдан кечирмаган. Менинг кинотанқидчи сифатидаги ишим фильмларни кўздан кечириб, уларнинг дунё ва ҳаётларимизга боғлиқ жойларини ажратиб кўрсатиш ҳисобланади. Агар 2020 йилни тушкун воқеалар акс этган фильм деб олсак, сиз уни бошланганидан 20 дақиқа ўтиб ўчириб қўйган бўлардингиз. Жорий йил дардга тўла бўлди, у ақлни оздиргудек оддий кундек бўлди, бунда ҳар кунги бир хиллик душманимизга айланди”, деб қўшимча қилган эксперт.

У жорий йилда катта таъсирга эга бўлган воқеалар қаторида коронавирус пандемиясидан ташқари, Австралия ва Калифорниядаги ёнғинларни, АҚШнинг амалдаги маъмуриятининг баҳсли ҳаракатлари ва баёнотлари, америкалик судья Рут Гинзбург, баскетболчи Коби Брайант, америкалик актёр Чедвик Боузман вафоти, афроамерикалик Жорж Флойд ўлимидан кейин АҚШ ва кўплаб бошқа давлатларни қамраб олган норозиликларни қайд этиб ўтган.

Америкаликлар ўз табиатига кўра оптимистлар. Иттифоқдошларимиз ортимизда бекитиқча бизни мазаҳ қилсалар-да, айнан шу жиҳатимиз учун бизни яхши кўрадилар. Оптимистлик бизнинг энг буюк ва энг тутуриқсиз жиҳатимиз. Америкада ҳамиша ҳам тонг отавермаслиги мумкин. Баъзида биз ўша қоронғи дамларни ҳам бошдан кечиришимиз лозим”, деб ўз фикрларига хулоса ясаган Захарек.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Time 2020 йилни замонавий тарихдаги энг ёмон йил деб атади