date

Роналду: «Қувватим бор экан, футболни тарк этмайман»

Роналду: «Қувватим бор экан, футболни тарк этмайман»

«Ан-Наср» жамоаси сардори Криштиану Роналду Саудия Про-лигасининг 7-турида «Ал-Файҳа»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди. 40 ёшли португалиялик юлдуз ушбу баҳсда дубль қайд этиб, жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди.

«Бу кеча мен учун ҳам, бутун жамоам учун ҳам жуда эсда қоларли бўлди. “Ан-Наср” ғалаба қозонди, мен эса икки бор гол урдим — бу жуда муҳим.

Ҳар доим таъкидлайман: спортда узоқ фаолият юритиш фақат муҳаббат ва садоқат орқали амалга ошиши мумкин. Мен ҳали ҳам шу ҳис-туйғуни ҳис этаман. Гол урсам ҳам, йўқ бўлса ҳам — футбол менинг ҳаётим. 23–24 йилдан бери шу соҳадамaн — бу менинг умримнинг бир қисми. Шунинг учун оёқларимда қувват бор экан, футболни тарк этмайман», — деди Роналду UOL нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, жорий мавсумда Роналду Саудия чемпионатида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду: «Қувватим бор экан, футболни тарк этмайман»