
Мексиканинг шимоли-ғарбий ҳудудида жойлашган Эрмосило шаҳрида мудҳиш портлаш ва уни ортидан келган ёнғин катта фожиага сабаб бўлди. Маълумотларга кўра, шаҳардаги дўконда рўй берган ҳодиса натижасида 23 нафар киши, шу жумладан олти нафар бола ҳалок бўлган.
Шунингдек, ўндан ортиқ фуқаро турли даражада тан жароҳати олган ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган.
Ҳозирча портлашнинг аниқ сабаби маълум эмас. Маҳаллий манбаларга кўра, ҳодиса газ сизиб чиқиши ёки ёқилғи тўпланиб қолгани натижасида юз берган бўлиши мумкин. Тергов ишлари ҳозирда давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар