Трамп: «Хитой Тайванга ҳужум қилса, оқибатини билади»

Трамп: «Хитой Тайванга ҳужум қилса, оқибатини билади»
Қисқача

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой Тайванга қарши ҳарбий операция бошласа, воқеалар ривожини ўшанда билишларини айтди. У АҚШ қўшинларига Тайванни ҳимоя қилиш буйруғини бериши ёки бермаслиги ҳақида аниқ жавоб бермади. Трамп бундай масалаларда ўз сирларини ошкор қила олмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Си Сзинпин билан учрашувларда Тайван мавзуси кўтарилмаган, Хитой раҳбарияти эса эҳтимолий ҳаракатларининг оқибатини яхши тушунади.

АҚШ президенти Доналд Трамп CBS телеканалида эфирга узатилган “60 Minutes” дастурида Тайван масаласига оид саволларга жавоб берди. Суҳбат давомида у Хитойнинг эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларига муносабатини билдирди.

Журналист Трампдан сўраб:

— Агар Си Цзинпин Тайванга қарши ҳарбий операция бошласа, сиз АҚШ қўшинларига уни ҳимоя қилиш буйруғини берасизми? — деб сўради.

Трамп бу саволга шундай жавоб берди:

— Агар бундай ҳолат юз берса, натижасини ўшанда биласиз.

Журналист нега у бу ҳақда очиқроқ гапирмаётганини сўраганида, Трамп:

— Мен ўз сирларимни очиб қўя олмайман, — деб жавоб берди.

Шунингдек, у Си Цзинпин билан учрашувларда Тайван мавзуси кўтарилмаганини таъкидлаб, Хитой раҳбарияти эҳтимолий ҳаракатларининг оқибатини яхши тушуниб турганини қўшимча қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар