date

Феруза Норматова: “Ҳаётимдаги инсонни Аллоҳ юборди”

Феруза Норматова: “Ҳаётимдаги инсонни Аллоҳ юборди”

Актриса Феруза Норматова 15 октябрь куни хоразмлик 23 ёшли MMA жангчиси Оллоёр Абдушукуров билан турмуш қурганди. У Instagram’даги обуначилари берган саволларга жавоб бериб, ҳаётидаги оғир синовлар, турмуш ўртоғи билан танишуви ва маҳр ҳақида очиқ гапирди.

Айнан шу инсон сизники эканини қайси иши ёки хислатидан билиб олдингиз, деган саволга Феруза шундай жавоб берди:

“Ҳаж сафаридамдан қайтгач, бирин-кетин қийинчиликлар бошимга келди. Шу даражада оғриқли ҳолатларни бошдан кечирдимки, ҳатто яшашга бўлган умидим ҳам йўқолди. Аллоҳдан фақат ўлимни ёки ҳаётимни ўзгартирувчи бир инсонни юборишини сўрадим”, — дейди актриса.

Ферузанинг сўзларига кўра, икки ой ичида ҳаёти кескин ўзгарган: у келажакдаги турмуш ўртоғи билан танишган. “Бу инсон ҳақиқатан мен учунми ёки йўқми деб кўп бор истиҳора ва ҳожат намозларини ўқидим. Ҳар сафар унга бўлган муҳаббатим ортиб борди. Ҳаммаси жуда тез рўй берди. Мен ишонаман, уни Аллоҳ менга юборган. Инсон адашади, лекин Аллоҳ ҳеч қачон адашмайди”, — деб ёзади актриса ўз саҳифасида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Феруза Норматова: “Ҳаётимдаги инсонни Аллоҳ юборди”