09:53 / 19.02.2021
1 990

Олимлар коронавирус саккиз баравар хавфлироқ бўлганини маълум қилди

Олимлар коронавирус саккиз баравар хавфлироқ бўлганини маълум қилди
Нью-Йорк университети, Нью-Йоркдаги Геном маркази ва Маунт-Синай тиббиёт марказининг олимлари SARS-CoV-2 коронавирусининг «британча», «африкача» ва «бразилияча» штаммларининг мутацияси вирус патогенининг зарарлилигини саккиз бараварга ошириб юбориши мумкин. Мутахассисларнинг мақоласи eLife илмий журналида эълон қилинган ва «Phys.org» нашридаги пресс-релизда бу ҳақда қисқа маълумот бериб ўтилган.

Шохдор оқсилдаги D614G мутация одатда «G вариант» деб аталади ва у 2020 йил бошида пайдо бўлган. Бу SARS-CoV-2 вирусининг АҚШда кенг тарқалган турларидан бири. Тадқиқотлар давомида олимлар D614G вирусини ўпка ҳужайралари, жигар ва инсоннинг йўғон ичагидаги ҳужайраларга киритган. Худди шундай жараён оригинал турдаги вирус билан ҳам амалга оширилган.

Натижада D614G тажрибасида трансдуксия, яъни ҳужайрадан ҳужайрага кўчиб ўтиш ортиб кетгани ёки вируснинг оригинал SARS-CoV-2’дан саккиз бараварга кучайгани кузатилди. SARS-CoV-2 парчаланишда яна ҳам барқарорлашган, оқибатда ҳужайраларни зарарлаш қобилияти ошган.

Олимларнинг тахминича, D614 мутациялашган коронавирусига қарши вакциналар янги шаклдаги вирусдан ҳам ҳимоя қила олади, бироқ бунда бошқа кўплаб мутациялар каби инсон иммунитетига акс таъсир қилиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда қўшимча тадқиқотлар ўтказиш талаб этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирус саккиз баравар хавфлироқ бўлганини маълум қилди