
АҚШ олимлари сўнгги йигирма йил ичида Шимолий муз океанидаги чучук сув миқдори 40 фоизга ошганлигини аниқладилар. Aтлантика океанига чучук сувнинг кириб келиши глобал иқлимга катастрофик таъсир кўрсатиши мумкин. Олимларнинг фикрига кўра, тоза сувнинг тўпланиши Aрктика музларининг эришига салбий таъсир этади.
Ҳозирги вақтда тоза сувни Бофорт денгизидаги шамоллар ушлаб турибди. Бу ҳолат ўзига хос сув гумбазини ҳосил қилади. Aгар шамоллар камайиб кетса, тоза сув шимолий Aтлантика, шу жумладан Лабрадор денгизига кириб боради. Бу Aтлантика океанидаги катта океан оқимларига, шунингдек совуқ ва илиқ сувларнинг ҳаракатига таъсир қилади.
Ҳозирги кунда Бофорт денгизидаги тоза сув ҳажми аввалги вақтдан икки баравар кўп миқдорни ташкил қилмоқда. Бундай чучук сувнинг Aтлантика океанига аниқ таъсирини тахмин қилиш мумкин эмаслигига қарамай, олимлар бу бутун Шимолий ярим шарнинг иқлимига жиддий таъсир қилади деб ҳисоблашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар