08:23 / 10.06.2021
1 584

Байденни Путиннинг "курьерига" айлантиришмоқда...

Байденни Путиннинг "курьерига" айлантиришмоқда...

АҚШ ва Россия президентларининг ҳар қандай учрашуви арафасида турли иғволар ва учрашувни бузишга қаратилган ҳаракатлар одатий ҳолга айланган.

Эсингизда бўлса, 2018 йилда Путин ва Трампнинг Хельсинки саммити олдидан АҚШда Россия фуқароси Мария Бутина шпионликда айблаб қўлга олинган эди. Ёки Буэнос-Айресдаги G20 саммити арафасида Украина Керч бўғозида провокация уюштирган ва ундан АҚШ ва Россия президентлари учрашувини бекор қилиш учун фойдаланилган эди.

Бу сафар ҳам, икки президентнинг Женевадаги учрашуви олдидан учрашувни бузишга қаратилган иғволар бўлиши шубҳасиз. Ёки бўлмаса вазиятни мураккаблаштириб, учрашув учун оғир фон яратилишига ҳаракат қилиш – кутилмоқда.

Ушбу соҳада айни дамда ҳаммадан кўп америкалик республикачилар ҳаракат қилмоқда. Улар Трампнинг 4 йиллик даврида унга ёғилган “русларга хайрихоҳлик” учун интиқом олишга тайёр. Бир вақтлар демократлар Путиннинг қўғирчоғи деб ном қўйган сенатор Тед Круз ҳар қадамда “Байден – Америка душмани бўлган Путин билан апоқ-чапоқ бўлаётганини” айтиб юрибди.

Бўлажак учрашув ҳақида хавотирга тушаётган одамларнинг яна бир тоифаси – бу турли хил “Россия бўйича экспертлардир”. Баъзида уларни кремнологлар деб ҳам аташади. Улар ҳар бир ана шундай учрашувда “мисли кўрилмаган хатарлар”ни кўриб “қайта ишга тушириш” терминидан даҳшатга тушишмоқда.

АҚШ ва Россия орасидаги муносабатларнинг қайта ишга туширилишига ҳеч ким ишонмаса ҳам, ғарбий кремнологлар ҳар бундан жуда қўрқишмоқда. Лавров айтишига кўра, бу ерда қиладиган ишлар шунчалик кўп-ки, уларни тартибга солиш осон бўлмайди.
Улар кутилаётган учрашув атрофида чидаб бўлмас ахборот атмосфераси яратишга ҳаракат қилишмоқда ва бу йўлда ҳатто “Байденга қараганда Трамп ақллироқ эди”, деган гапларни ҳам айтишга бормоқда.

Бу борада The Times нашри ва Британиянинг асосий кремнологи, Россияга қарши салб юришлари бошлиғи Эдвард Лукас “Байден жамоаси Обама маъмурияти хатоларини такрорламоқда” деди. Бундай ёндашув Ғарбнинг эркин ОАВлари учун мутлақ кутилмаган ҳолат.
“Трампнинг босқичма-босқич олиб борган ташқи сиёсати ҳурматга кўпроқ сазовор эди. Хитой ҳақида ҳам у ҳақ бўлиб чиқди. У Германияни ҳам мудофаа харажатларига зиқналигини, уқувсиз ва ўзбошимчалигини ҳам танқид қиларди. Шунингдек, у Европада қўшинлар сонини оширишга муваффақ бўлди”, - деб ёзади Лукас.

Кремлга қарши доимий курашчилардан яна бири – АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол ҳам унинг фикрига қўшилди ва муносабатларни “қайта юклаш”ни ўта хавфли деб атади.

Яқинда The Washington Post газетасида чоп этилган мақоласида у шундай ёзади:
“Байденнинг мақсади Россия билан муносабатларни яхшилашда бўлиши керак эмас. Унинг жамоаси хавфсизлик, иқтисод, қадриятлар борасида муайян мақсадларни кўзлаган бўлиши керак. Келажакда эса ҳафсаласи пир бўлишгна тайёр бўлиши керак”.

MSNBC телеканалига берган интевьюсида Макфол очиқчасига “Мен Байден Путин билан барқарор ва кутилган муносабатлар ҳақида гапирмайди деб ситқидилдан умид қиламан. Бу амалга ошмайди”, - деди. Собиқ дипломат ҳар икки гапнинг бирида Байден Женевада Москва билан яқинлашишда давом этмаслигига ва фақат “кескин мессежлер” билан чекланишига умид қилишини гапириб келмоқда.

Ўзларини “Россия бўйича эксперт” деб биладиган сиёсатчилар баёнотларига назар ташланса – уларнинг фикри бир жойдан чиқаётганига амин бўлиш мумкин. Франциялик кремнолог Мэтью Булег ва яқинда Россияни абадий изоляция қилишга чақирган Британиянинг Чатем-хаус маркази томонидан ўз ниятларини очиқчасига “Ҳозир Москва билан муносабатлар яхшиланмаслиги аслида жуда яхши”, - дейишмоқда.

Булег ҳам ўтган даврларда амалга оширилган “қайта ишга туширишлар”ни эсга олиб Ғарб сиёсатчилари яна бир бор “Москва билан келишига уринаётгани – уларда мушак хотираси йўқлигидан ва оммавий равишда ўтмиш дарсларини унутганидан дарак беради”, - дейди.

Булег, Чатем-хаус баёнотини давом эттирган ҳолда барча руслар билан доимий низода бўлишга чақиради. У ҳатто ўз ҳисоботида бир неча бор ўз фикрига қарама-қарши фикрлар билдиради. Бир гапда у Россия “тушкун” ҳолатда деса, бошқа гапда “Россия бу Хитой эмас” ва АҚШ ташқи сиёсатида устувор ўринга эга бўлиши керак дейди.

Ўз мулоҳазаларини Булег Европа сиёсатини таҳлил қилиш маркази (CEPA) сайтида чоп этган. Ушбу ташкилот сайти сўнгги вақтларда аксилроссия мавзусида таҳлилий мақолалар чиқариш генераторига айланган, десак хато бўлмайди.

Тепада айтиб ўтилган Эдвард Лукас ҳам ана шу ташкилотдан. АҚШнинг Украинадаги собиқ махсус вакили Курт Волкер ҳам ана шу ерда ишлайди. Волкер ўз вақтида Донбассда можарони авж олдириш учун кўп ишларни қилган эди. Женева саммитида бўлажак учрашув якунларини таҳлил қиларкан у ҳам Байден жамоасидан Москва билан “Барқарор ва кутилган” муносабатларга умид қилмасликни маслаҳат берди. Бунинг ўрнига саммит арафасида Россияга қарши янги қаттиққўл санкциялар киритишни маслаҳат берди. Унинг фикрига кўра бу музокарларда АҚШга “кучли томон бўлиш имконини беради”. Бу ерда фақат бир савол пайдо бўлади – янги санкциялар киритиш учун учрашишнинг нима кераги бор? АҚШ шундоқ ҳам етарлича санкциялар киртиб бўлган.

Лекин прфессионал кремнологлар хулосаси ана шундай. Улар можаролардан чиқиш йўлини қидиришмайди. Уларнинг айримлари ҳаёлида ҳалиям 90-йиллардаги “даҳшатлар” бўлса ажаб эмас. СССР тарқалиб кетганидан сўнг Ғарбда кўплаб юқори малакали советологлар ишсиз қолган, “рус масаласи” борасида ишлайдиган таҳлилий марказлар бузиб ташланган эди. Ундан сўнг Обама давридаги “қайта юклаш” ушбу марказлар қолдиқларини ҳам йўқ қилиб ташлади. Мутахассислардан аксарияти ҳеч кимга керак бўлмай қолган эди.

2014 йил воқеаларидан сўнг эса Ғарб ОАВларида яна бир бор анироссия кайфиятда бўлган экспертларга талаб пайдо бўлди. Кремленологлар учун ренессанс даври келди. Британиянинг Integrity Initiative лойиҳаси ва шунга ўхшаш лойиҳаларда ишлайдиганлар мўмайгина маблағ топа бошлашди. Бу тоифа лойиҳаларга ёлланган одамлар, албатта, олий даражадаги учрашувларни барбод қилиш учун қўлидан келган барчи ишларни амалга оширишга тайёр.

“Аксилроссия” кайфиятли экспертларга талаб кучайганидан сўнг уларнинг қаторига кўплаб, шу вақтга қадар Россияга ёки собиқ Иттифоққа ҳеч қандай муносабатда бўлмаганлар ҳам кириб кела бошлади. Улар орасида “Одесса Қримда жойлашган” деб ўйлайдиганлар ёки “Украинани Қрим кўпригига ракета зарбаси беришга чақираётганлар” ҳам бор.

Ана шундай экспертлардан бири америкалик Том Роган Байденни “Россия президентининг курьери” деб аташдан тоймади. Бир вақтлар Эдвард Сноуден сирларини чоп этган америкалик журналист Гленн Гринвальд эски услубда иш бошлади: Балким Путинда Байденга қарши бирор компромат бордир: молиявий, сиёсий ёки шахсий нарса? Мен бунинг жавобини билмайман, лекин бу ерда бир гап бор.”, - деб ўзича интрига бошлади.

Яқин кунлар ичида бизга ана шу каби кўплаб мақолалар тақдим этилишига шубҳа йўқ. Байденга медиа орқалди ўта кучли босим ўтказилмоқда, лекин бу Трампга бўлган босим ва “Рашагейт” тутқаноғига нисбатан сезиларли даражада кам.

Россия - АҚШ муносабатларида бироз илиқлашишига имкон пайдо бўлди дегунча, ана шундай риторика у яққол кучайиб бориши табиий. Кремленология – тобора гротеск шаклига кириб бораётган бўлса ҳам, даромадли касбга айланмоқда. Сиёсатчилар тинчликни истаса ҳам Россия экспертига чиқарган журналистлар ҳеч қачон тинчлик бўлишини истамайди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Байденни Путиннинг "курьерига" айлантиришмоқда...