GeForce RTX 5090 нархи яна ошиши мумкин: 300 долларгача қимматлашув кутилмоқда

NVIDIA компанияси ўз ҳамкорларини GeForce RTX 5090 ва RTX 5090 Д В2 видеокарталари учун бутловчи қисмлар таннархи ошганлиги ҳақида огоҳлантирди. Нархлар ўсишига график чип эмас, балки компания томонидан сотиб олиниб, тайёр комплект таркибида етказиб бериладиган GDDR7 хотира модулларининг қимматлашуви сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Боард Чаннелс Форуms манбаларига кўра, видеокарталар таннархи тахминан 300 долларга ёки 2000 юанга ошиши кутилмоқда. Гарчи NVIDIA ушбу моделлар учун тавсия этилган чакана нархларни расман ўзгартирмаган бўлса-да, етказиб бериш босқичидаги бу ўзгаришлар охир-оқибат дистрибюторлар ва чакана савдо дўконларидаги нархларга таъсир қилиши муқаррар.
Ушбу қимматлашув фақат флагман ҳисобланган RTX 5090 ва Хитой бозори учун мўлжалланган RTX 5090 Д В2 моделларига тааллуқлидир. Эслатиб ўтамиз, RTX 5090 модели 32 GB GDDR7 хотира ва 512-битли шина билан жиҳозланган бўлса, Хитой версияси 24 GB хотира ва 384-битли шина хусусиятларига эга.
Хитойлик манбаларнинг таъкидлашича, GeForce RTX 50 туркумидаги бошқа моделлар, жумладан RTX 5080, RTX 5070 Ти ва RTX 5070 учун ҳозирча таннархнинг қайта кўриб чиқилиши ҳақида ҳеч қандай хабар келиб тушмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!