14:44 / 05.12.2021
2 623

Тадқиқот: Омикроннинг иммунитетдан қочиш қобилияти тўғрисида илк аниқ маълумотлар пайдо бўлди

Тадқиқот: Омикроннинг иммунитетдан қочиш қобилияти тўғрисида илк аниқ маълумотлар пайдо бўлди
Квазулу-Наталдаги марказ ходимлари / EyePress / AFP / Scanpix / LETA
Жанубий африкалик эпидемиологлар коронавируснинг янги варианти бу вирусга аввал чалиниб тузалганларда орттирилган табиий иммунитетни қисман енга олиши тўғрисидаги илк маълумотларни олишди. Бунгача ана шу вариант амалга оширган кўп сонли мутацияларнинг назарий таҳлилидан бошқа ишончли маълумотлар йўқ эди. «Медуза» тадқиқот натижасида нималар маълум бўлгани ҳақида ҳикоя қилади.

ЖАР ҳукумати янги вариант билан касалланиш ҳолатлари мамлакат бўйлаб ортиб боргани сари Covid-19’га қарши эмланишни мажбурий қилиш имкониятини кўриб чиқяпти.

Омикрон вакцина олган ва касалланиб тузалганларда ҳосил бўлган иммунитетдан қочиш қобилиятига эга бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётганди.

Биринчидан, мутациялар ғайритабиий ҳолда кўп эди – 50дан ортиқ. Иккинчидан, уларнинг кўпчилиги нейтраллаштирувчи антитаналар соҳаси – аниқроғи RBD-домендаги S оқсилида локализация қилди. Учинчидан, омикрон қўлга киритган мутациялар орасида авваллари SARS-CoV-2 (1, 2)нинг бошқа турларида нейтраллаштирувчи антитаналар титри тушиши билан бевосита боғланганлари бор эди. Бироқ омикроннинг иммунитетдан қочиш имкониятларини ўрганувчи лаборатория тадқиқотлари олиб борилмаганди. У 23 ноябрь куни аниқланди.

Тадқиқот коронавирусга топширилган тест натижаларидан иборат бир неча маълумотлар базаси таҳлили асосида амалга оширилган. Мазкур маълумотлар пандемия бошидан бери ЖАР тиббиёт муассасалари томонидан тўпланган. Турли базаларни бирлаштириб, тадқиқотчилар мамлакат аҳолиси турли вақтда ўтган тест натижаларини таққослаш ва улар орасида эҳтимолдаги реинфекция ҳолатларини топишга муваффақ бўлишди. Аввалги мусбат натижадан 90 кундан кўпроқ вақт ўтгач, тестнинг яна мусбат натижаси қайта инфекция деб ҳисобланди (одатда қайта инфекция юқтиришни аниқлаш усули мураккаброқ).

Йоханнесбургда вакцина олиш учун навбат. 2021 йил 3 декабрь. Фото: Kim Ludbrook / EPA / Scanpix / LETA
Олимларнинг вазифаси – тўпланган маълумотлар асосида касалланишнинг турли тўлқинлари жараёнида такрорий инфекциялар хавфи қанчалик ўзгарганини аниқлашдан иборат бўлди. ЖАРда ушбу тўлқинлар бир неча янги вариантнинг тарқалиши билан аниқ мос келди:
  • 2020 йилнинг ёз фаслига тўғри келган биринчи тўлқинда Уҳандаги SARS-CoV-2 устунлик қилганди;
  • 2021 йилнинг январь ойида авж олган иккинчи тўлқинда бета варианти устунлик қилган (бу вариант аввалроқ «жанубий африка штамми» сифатида машҳур эди);
  • 2021 йилнинг июнь ойида бошланган учинчи тўлқинда эса бета дельта томонидан сиқиб чиқарилди;
  • 2021 йилнинг ноябрь ойи ўртасида ЖАРда омикрон билан боғлиқ янги пандемия бошланди.

Дельта ва бета вариантларининг вирусли заррачалари Уҳан штамми инфекцияси томонидан орттирилган антитаналар билан ёмонроқ нейтраллашиши маълум бўлгани учун қайта инфекцияланиш ортишини касалланишнинг иккинчи ва учинчи тўлқинида кутиш мумкин эди. Буни текшириб кўриш учун тадқиқот ўтказилди. У омикрон тўғрисидаги янгиликлар пайдо бўлишидан олдин бошланган.

Айтиш жоизки, вируснинг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ қайта инфекцияланиш хавфини ана шундай воқеаларнинг тез-тез учраб туриши асосида ҳисоблаб бўлмайди. Бу миқдор эпидемиянинг жорий даврида жами касалланиш ҳолатларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун мазкур кўрсаткични баҳолаш учун олимлар қайта касалланиш ҳолатлари тез-тез учрашини таҳлил қилишмади. Жами эпидемия давомида биринчи ва иккинчи инфекциялар нисбатини солиштирдилар.

Таҳлил натижаларини икки бандда умумлаштириш мумкин:
  • Бета ва камроқ даражада дельта вирусларига қарши антитаналарнинг боғланиш кучининг аниқ белгиланган пасайишига қарамай, бу пасайиш Жанубий Африкада қайта инфекция хавфига таъсир кўрсатмади. Бошқача қилиб айтганда, Уҳан штаммидан тузалганлар дельта ва бета билан тахминан бир хил (ёки бироз камроқ) касалланган.
  • Аммо омикронда қайта инфекциялар хавфи бошидаги ҳолатга нисбатан тахминан икки баравар кўпайди (кутилмаган хато чегараси 1,88-3,11).

Хавф икки марта ортганини қуйидаги мисолда кўриш мумкин
Айтайлик, популяцияда кун давомида вирусга биринчи марта дуч келган 1000та вакцина олмаган ва коронавирус билан касалланмаган одамлар намунаси бор. Масалан, тўқнашув натижасида ана шу мингтадан 100 нафар киши вирус юқтирди.

Энди эса худди шу тарзда яна 1000 нафар одамни мисол тариқасида оламиз. Бироқ уларнинг ҳаммаси бу сафар касалликни бошдан кечирганлар бўлади. Улардан 100 нафари эмас, 20 киши касалликни қайта юқтиришини кутиш мумкин: касалликни бошдан ўтказганларнинг табиий иммунитети ҳимоявий самарадорлиги тахминан 80 фоизни ташкил этади. Бу бир неча йирик тадқиқотлар асосида аниқланган (1,2).

Қайта инфекция хавфининг икки марта ортиши омикрон билан боғлиқ ҳолатда худди шундай вазиятда 20 нафар эмас, 40 нафар инфекция юқтирганларни кутиш мумкин. «Тўлиқ иммунитетга эга» одамлар орасида 100 нафар касалланганларга қараганда ҳали ҳам камроқ. Бироқ дельта ва бета вариантларига қараганда сезиларли даражада кўп.

Қайта инфекцияланиш частотаси ортиши касалликни бошдан кечирган аҳоли орасида вирус юқори тезликда тарқалишига олиб келади. Ташқи томондан бу юқори даражада юқумлилик бўлиб кўриниши мумкин. Гап юқумлилик ҳақидагина эмас. Иммунитетдан қочувчи бундай вируснинг муваффақиятли инфекциялар учун «истиқболдаги аудитория»си кўпроқ эканида.

Эҳтимол, янги вариант пайдо бўлиши ортида ЖАРда инфекция тарқалишининг юқори тезлигини айнан шу билан изоҳлаш мумкиндир. Ноябрь ойи бошида ҳар куни 300тага яқин янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинганди. 2 декабрда эса 11 535та инфекция қайд этилган. Ўтказилаётган барча тестлар орасида ижобий тестлар улуши ҳам ортмоқда. Демак, касалликни юқтирганлар аслида янада кўпроқ.

Янги тадқиқот хулосаларини тўғри тушуниш учун иккита жиҳатни алоҳида таъкидлаш керак.

Биринчидан, гап ташхис қилинган касалликлар эмас, айнан лаборатор тестлар ёрдамида аниқланган инфекциялар ҳақида. Ҳар қандай инфекция ҳам касалликка олиб бормайди. Қайта инфекция юқтириш биринчи юқтириш ҳолатига қараганда ўрта ҳисобда енгилроқ кечади дейиш учун асослар мавжуд.

Иккинчидан, муаллифлар одамларнинг вакцина олганлик мавқейини ҳисобга олишмаган. Бу ҳақида улар қўллаган маълумотлар базасида ахборот бўлмаган. Вакцина олган кишиларда қайта инфекция юқтириш хавфи аввалроқ касалликни бошдан кечирганларга қараганда фарқ қилиш қилмаслигини билмаймиз. Бу тафовут эса катта бўлиши мумкин. Бироқ уни аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тадқиқот: Омикроннинг иммунитетдан қочиш қобилияти тўғрисида илк аниқ маълумотлар пайдо бўлди