
Туркия дунёнинг етакчи ўн иқтисодиёти сафига киришни мақсад қилган. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдоған жума куни Истанбулдаги Долмабахче саройида иқтисодчилар билан учрашувда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг амалдаги ҳукумати иқтисодий дастури айнан мана шу мақсадга қаратилган.
Эрдоған ўзи раҳбарлик қилаётган Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) ҳукмронлиги даврида Туркиянинг Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) қарзи қолмаганини эслатиб ўтди.
“Бугунги кунда бизнинг ХВЖдан қарзимиз йўқ ва бу тузилма билан музокаралар олиб бормаяпмиз. Умуман олганда, АТП ҳукмронлиги йилларида Туркия ўз тарихида биринчи марта изчил ривожлана бошлади. Туркия Марказий банкининг захиралари бугунги кунда 115 миллиард доллардан ошади. Муваффақиятларимиз Туркияга қарши доираларнинг норозилигини кучайтирмоқда. Ўтган 9 йил давомида мамлакатимиз доимий равишда, жумладан, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ҳам ҳужум ва тазйиқларга дучор бўлди. Валюта бозорларидаги сўнгги манипуляциялар шу билан боғлиқ”, – деди Эрдоған.
Туркия президенти маҳаллий компанияларни доллар курсининг ошиши баҳонасида кўтарилган товарлар нархини пасайтиришга чақирди. “Энди турк лираси мустаҳкамланди, биз нархларнинг доллар курси ўзгариши билан бир хил нисбатда пасайишини кутмоқдамиз”, – у.
Эрдоғаннинг айтишича, молиявий секторда мувозанат тезроқ тикланса, 2022 йилнинг ёзига бориб Туркия бутунлай бошқача иқтисодий муҳитга ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар