Фото: Global Look Press
Коронавирус бутун инсон организми бўйлаб тарқалиши ва унда бир неча ой сақланиб қолиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институти олимларининг Nature журналида эълон қилинган тадқиқоти натижаларида сўз боради, деб хабар беради «РБК».
Мутахассисларнинг таъкидлашича, COVID-19 нинг оғир шаклидан даволанган айрим беморлар «узоқ давом этаётган ковиддан» азият чекмоқда: вирус юрак қон-томир, нафас олиш ва нерв тизимларига таъсир кўрастишни давом этади. Коронавирус нафас олиш аппаратидан ташқарига қанчалик кенг тарқалганини ва у қанча вақт давомида организмни тарк этишини аниқлаш мақсадида олимлар инфекцияга чалинган 44 кишининг танасини ўрганиб чиққан.
Маълум бўлишича, вирус инсон танаси бўйлаб COVID-19 белгисиз ёки енгил шаклда кечаётгани ҳам кенг тарқалади. Касалликнинг дастлабки босқичларидаёқ вирус нафас олиш тизимидан ташқаридаги тўқималарда кўпайишни бошлайди.
«Бундан ташқари, биз SARS-CoV-2 РНКсини бирламчи аломатлар пайдо бўлганидан 230 кунгача бўлган муддатда кўплаб анатомик нуқталардан, жумладан, мия соҳасидан топдик», — дейилади тадқиқотда. Олимларнинг таъкидлашича, ўпкадан ташқарида яллиғланиш деярли кузатилмаган.
Аввалроқ Кембриж университети олимлари бошқа ҳимоя чораларисиз атиги икки метрлик ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда COVID-19 инфекциясидан ҳимояланиш самарадорлигини таҳлил қилганди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, агар одам масофа сақласа-ю, аммо ниқоб тақмаса, барибир коронавирусдан ҳимояланмайди. Олимлар йўталаётган одамнинг оғзидан учиб чиқадиган томчилар унинг атрофида қандай тарқалишини ўрганган. Маълум бўлишича, агар одам ниқоб тақмаган бўлса, бу томчилар, айниқса улар жуда майда бўлса, икки метрдан узоқроққа учиб кетиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар