Россиянинг энг бадавлат олигархлари Петр Авен, Алексей Мордашов, Олег Дерипаска, Роман Абрамович, Михаил Фридман ва Алишер Усмонов (чапдан ўнгга)
Фото: Bloomberg
Bloomberg нашри россиялик миллиардерлар ва уларга қарши қўлланилган санкциялар, Украинанинг ядро қуролларидан воз кечгани, Путин ядровий уруш билан таҳдид қилаётгани, Россияда молиявий уруш бўлиш хавфи тўғрисида сўз юритди.
Уруш бошлангандан кейин Укриана президенти Владимир Зеленский уруш Россияни цивилизациялашган дуёдан ажратиб қўйишини айтган эди.
1991 йилда СССР парчалангандан кейин, унинг ҳудудидаги мамлакатларда сиёсий эркинликка бўлган интилиш авж ола бошлади. Ўша пайтда Украина дунёдаги учинчи йирик ядровий заҳирага эга эди. Бу эса Украинани Россия учун Москвадан мустақиллигини эълон қилишининг биринчи кунидан бошлаб геосиёсий хавф муаммосига айлантирди. 1994 йилда Украина АҚШ, Буюк Британия ва Россиянинг кафолатлари эвазига ядро қуролларидан воз кечди.
Украина Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига ёки Европа Иттифоқига қўшилиши керакми? Шарқ ёки Ғарбга интилиши ҳақидаги ички баҳслар унинг сиёсатида марказий ролни эгаллади ва 2004 йилдан бери икки инқилобга олиб келди. Путин бу бўлинишдан фойдаланган ҳолда 2014 йилда Қримни аннексия қилди.
Бир пайтлар Россиядаги энг йирик хорижий инвестор бўлган Билл Браудер бир неча йиллардан бери Путин ҳақида огоҳлантириб келади. 2009 йилда унинг россиялик адвокати Сергей Магницкий Москва қамоқхонасида тиббий ёрдамдан маҳрум бўлиб вафот этган. У рус амалдорлари билан боғлиқ солиқ фирибгарлигини фош қилган. 2005 йилда Россияга кириши тақиқланган ва «миллий хавфсизликка таҳдид» деб аталадиган Браудернинг айтишича, Путинни жазолашнинг энг яхши усули унинг пулини ушлаб турган рус олигархларини нишонга олишдир.
АҚШ ва Европа Иттифоқи айни дамда худди шундай қилмоқда.
Кремлнинг марҳамати билан бойлик орттирган олигархларни санкция қилиш Путинни ларзага келтирди. У Ғарбни «ёлғон империяси» деб атади. Кейинчалик Путин Россия мудофаа вазири ва бош штаб қўмондонига Россия тўхтатувчи кучларини махсус жанговар навбатчилик ҳолатига ўтказишни буюрди. Тўхтатувчи кучлар мамлакат ядровий кучларини ҳам ўз таркибига олади.
- Биз унинг — Ахиллеснинг товонини топдик. Олигархларни санкция қилдик, Путин эса ядровий уруш билан таҳдид қилмоқда, — дейди Билл Браудер.
Ҳозирда Буюк Британия Россиядан ташқаридаги активлари билан бир ҳовуч энг бадавлат олигархларни жазолаган Европа Иттифоқига қадар бормади. Улар орасида металл магнат Алишер Усмонов, банк миллиардерлари Михаил Фридман ва Петр Авен, пўлат магнати Алексей Мордашов бор.
Bloomberg News нашрига берган баёнотида Фридман ва Авен Россияни урушни зудлик билан тугатишга чақирди, аммо улар Путинни бевосита танқид қилишдан қочди. 2018 йилдан бери АҚШ санкциялари остида қолаётган алюминий гиганти миллиардер Олег Дерипаска ҳам Путинни тилга олмасдан тинчлик музокараларига чақирди. 2 март куни Роман Абрамович қарийб йигирма йилдан бери эгалик қилган «Челси» футбол клубини сотаётганини айтди. Клуб 3 млрд фунт стерлингга сотилиши кутилмоқда. Абрамович савдодан тушган соф даромад билан уруш қурбонларига фойда келтириш учун хайрия жамғармасини ташкил этишини айтди. Британиялик депутат Крис Брайантнинг сўзларига кўра, у Лондондаги мулкларини ҳам сотади. Ҳозирча санкцияга учрамаган Абрамович Украина расмийлари билан боғланганидан кейин Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишга воситачилик қилмоқчи, деди унинг матбуот котиби.
Европа Иттифоқи бир қанча россиялик миллиардерлар қатори Алишер Усмоновга ҳам санскиялар қўллади. Шундан кейин Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси лавозимидан кетди. Кейинчалик эса Англиянинг «Эвертон» футбол клуби Алишер Усмоновга алоқадор бўлган барча компаниялар билан ҳомийлик шартномаларини бекор қилганини эълон қилди. Германияда эса Усмоновнинг 600 млн долларлик яхтаси хатловга олинди.
Ғарбнинг стратегияси жазоларни кучайтириш орқали Россияни янада изоляция қилишдан иборат бўлади. Узоқ вақт давомида Россия пуллари учун бошпана бўлган Монако Россия активларини музлатиб қўйиши ва Европа Иттифоқи санкцияларига риоя қилишини эълон қилди. Швейцария ҳам худди шундай қилиш учун ўзининг тарихий бетарафлигидан воз кечди. Европа Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди ва 7 та рус банкини, шу жумладан, мамлакатнинг иккинчи энг йирик кредитори «ВТБ»ни халқаро молия тизими бўлган SWIFT’дан узиб қўйди.
BP, Exxon, Shell ва бошқа Ғарб энергетика компаниялари Россияга ўнлаб йиллик сармояларини тўхтатмоқда. Daimler Truck Holding ва Volvo Car каби автомобиль ва юк машиналари ишлаб чиқарувчилари ҳам Россия билан алоқаларни узмоқда. Россияни тарк этадиган компаниялар рўйхати кундан кунга кенгайиб бормоқда. Бунинг ортидан Россия 30 йиллик инвестицияларни йўқотмоқда.
Евроиттифоқ ва АҚШ Россиянинг марказий банки билан операцияларни тақиқлаб қўйди. Бу эса унинг валютани ҳимоя қилиш учун 643 млрд доллар заҳирадан фойдаланишига тўсқинлик қилади. Рубль қулашда давом этмоқда. 1998 йили Россияда молиявий инқироз — дефолт бўлган эди. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, бу яна содир бўлиши мумкин. 3 март куни Россиянинг кредит рейтинги Moody’s Investors Service ва Fitch Ratings томонидан номақбул даражага туширилди.
Қўрқув шундаки, санкциялар сабабли Путин кескинроқ ҳарбий ҳаракатларга ўтиши мумкин.
- Путин АҚШ ва Европа Иттифоқи хўрлашларини яхши қабул қилмайди, — дейди Браудер.
Россиялик миллиардерлар, Қўлланилган санкциялар, Путин ядровий уруш, Таҳдид қилиш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади