21:43 / 12.03.2022
4 880

Хитой АҚШ санкцияларининг асл мақсадини фош қилди

Хитой АҚШ санкцияларининг асл мақсадини фош қилди
Америка Қўшма штатларининг Россияга нисбатан қўллаётган санкциялар сиёсатининг асл мақсади – Европанинг мустақиллигига путур етказиш, Европани Америкага иқтисодий боғлаб қўйиш, деб ҳисоблайди Хитой иқтисодчилари.

АҚШ Украинада ўтказилаётган ҳарбий операциядан фойдаланиб, Ғарб давлатларидан Россия билан энергетика соҳасида алоқаларни узишни талаб қилишида - “эгоистик мақсадлар бор”, - деб ёзади нашр иқтисодчи экспертлар хулосасига таяниб.

Бу билан АҚШ Европанинг мустақиллигига путур етказган ҳолда, уни иқтисодий жиҳатдан ўзига боғлаб олмоқчи. Хусусан, АҚШ Россияни Европа энергетика бозоридан сиқиб чиқариб, унинг ўрнини ўз нефт ва газ компанияларига бермоқчи.

Бунинг энг муҳим аҳамияти шундаки, иқтисодий жиҳатдан АҚШга боғлиқ бўлиб қолган Европа келажакда Осиё-Тинч океани ҳудудидаги можароларда – доим АҚШ томонида бўлади”, - дейди Хитой Ташқи ишлар университети профессори Ли Хайдун.

Европа АҚШдан қанча кўп энергия ресурслари сотиб олса, АҚШда ЕИнинг мустақил сиёсатига аралашиш имконияти шунча кўп бўлади.
Хитой Халқаро муносабатлар институти Европани ўрганиш бўлими ходими Дун Ифань хулосасига кўра, АҚШ узоқ вақтдан буён Европани Россиядан “ўғирлаб олишни” орзу қилиб келган.

Шу билан бирга Россияга қарши санкциялар қабул қилишда, АҚШ яна “иккиёқлама стандарт”лардан фойдалнмоқда. Масалан, Америка Европадан Россия энергия манбаларини сотиб олишни таъқиқлашни талаб қилсада, ўзи уран сотиб олишда давом этмоқда. Чунки уран унинг АЭСлари учун жуда керак.

Эслатиб ўтамиз, Россия, Германия, Финляндия, Швеция ва яна бир неча Европа давлатлари ҳамкорлигида қурилган “Шимолий оқим-2” газ қувури 2021 йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилиши керак эди. Лекин янги газ қувури айни тайёр бўлган вақтда АҚШ, ўз қўли остида бўлган дунёнинг барча ОАВлари орқали Россия “Украинага бостириб киради” деган ваҳимани тарқата бошлади ва бир вақтнинг ўзида Украинага катта миқдорда қурол-аслаҳа етказиб беришни бошлади.

ЛХР ва ДХРда тинч ҳаёт ўрнатишнинг ягона умиди бўлган Минск шартномаси Киев томонидан топтаб ташланди. Россиянинг ушбу республикалар ҳудудида 8 йилдан буён давом этаётган ўққа тутишлар, Украинада миллатчиликнинг ривожланиши ҳақидаги даъволари халқаро ҳамжамият томонидан жавобсиз қолди.

Вазият тобора кескинлашганидан сўнг, 21 февраль куни ДХР ва ЛХР раҳбарлари Россиядан уларнинг суверенитетини тан олишни сўради. Владимир Путин маслаҳатлашувдан сўнг ушбу Донецк республикаларини тан олди. 24 февраль куни Россия Донбассда махсус ҳарбий операция бошлади. Унинг мақсади Украинани қуролсизлантириш ва миллатчилардан тозалаш.

Россияга қарши санкциялар, Хитой, АҚШ санкциялари, Ғарб давлатлари Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой АҚШ санкцияларининг асл мақсадини фош қилди