Украинада «ҳарбий операциялар» бошланганидан сўнг Россия Банкининг чет элдаги халқаро захираларининг катта қисми блокланди.
Молия вазирлиги раҳбари Антон Силуановнинг сўзларига кўра, Россия деярли 300 млрд долларлик маблағлардан маҳрум бўлган – бу олтин-валюта захираларининг деярли ярми дегани.
Шундан сўнг президент Владимир Путин Россияда яшовчи кредиторлар ва санкцияларга қўшилмаган бошқа мамлакат кредиторлари қарз мажбуриятлари бўйича тўловларни махсус рухсатнома билан рубль ёки долларда олишлари мумкин бўлган фармонни имзолади.
Россияга нисбатан санкцияларда қатнашувчи мамлакатлар кредиторлари эса тўловларни рублда, шу билан бирга, Россия банкларининг махсус ҳисоб рақамлари орқали тўлашлари мумкин бўлади.
Россиянинг олтин-валюта захиралари музлатилганлиги сабабли тўловларни валютада амалга ошириш «маълум қийинчиликлар»ни юзага келтириши мумкин, деди Силуанов 14 март куни.
Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Россия қарз мажбуриятларини бажариш тартибига кўра, вазирлик агент-банкларга тўловларни облигацияларни чиқариш шартларида назарда тутилган муддат ва валютада тўлаш ҳақидаги тўлов топшириқномаларини беради.
Халқаро рейтинг агентликлари бундай вазиятда Россиянинг ташқи мажбуриятларни тўлаш имкониятини салбий баҳолади. S&P, Moody’s ва Fitch агентликлари мамлакат рейтингини олдиндан дефолт даражасига туширди, Fitch эса дефолт яқин эканлигини айтди.
Мамлакатга нима учун дефолт хавфи яқин келмоқда?
- Баъзи суверен облигациялар бўйича купон тўловлари рублда амалга оширилиши мумкин, аммо юридик шартномага мувофиқ 117 млн долларлик қарз мажбуриятлари долларда тўланиши керак, - дейди Россия иқтисодиёт мамлакати ректори Рубен Ениколопов.
- Валюта қарзларини рублда ёпиш шартнома шартларини бузиш ва автоматик тарзда техник дефолт деб баҳоланади, дейди у.
- Агарда тўловлар 15 апрель санасигача тўланмаса, Россиянинг техник дефолти ҳақиқий деб топилади. Бундан ташқари, бунинг оқибатида Россияга кросс-дефолт (қимматли қоғозлар эгалари барча облигацияларни бирданига ва шу заҳоти тўлашни талаб этиши) хавфи яқин келмоқда, бу жами 40 млрд долларни ташкил қилади, - дейди Марказий банк собиқ раҳбари Сергей Дубинин.
Захиралар «музлатилиши»гача бу тўловлар Россия иқтисодиётига катта хавф туғдирмаётган эди. Айни вазиятда эса бу – «форс мажор», деб қўшимча қилади у.
Шу билан бирга, чет эллик сармоядорлар облигация даромадларини қарз валютасида олиш имконияти билан чекланади.
АҚШ Молия вазирлигининг OFAC санкция бўлими 2022 йилнинг 25 майгача Марказий банк, Россия Молия вазирлиги ва Россия миллий фаровонлик жамғармасининг қимматли қоғозлари бўйича тўловларни қабул қилиш учун транзакцияларни амалга оширишга рухсат берувчи лицензияни берди.
Аммо бундай «имконият»дан фойдаланиш мумкинми ёки йўқ ҳали номаълум.
- Фикримча, бундай мақсадлар учун «музлатилган» активлардан фойдаланишга рухсат олиш мумкин эди. Бундан-да яхшироғи, келишиб олиш ҳам мумкин эди, аммо бу ерда ҳаммасини сиёсий қарор ҳал қилади, — деб ҳисоблайди мутахассис.
Оқибатлар
- Ҳукумат ва банк сектори учун бўладиган иқтисодий оқибатлар узоқ муддатни кўзда тутади: мамлакат дефолтдан сўнг ишончсиз қарз олувчига айланиб, натижада ташқи қарзлар нафақат ҳукумат, балки маълум компаниялар учун ҳам «ўта юқори» ставкаларни ташкил қилади, - дейди Ениколопов.
- Компаниялар хориждан ҳеч қандай кредит олмайди. Бироқ бу жараён ҳозирнинг ўзидан бошланиб бўлган, барча инвестициялар ташқаридан тўхтаган, – деб таъкидлайди у.
Мутахассиснинг фикрига кўра, дефолт санкциядан кўра узоқроқ давом этувчи оқибатларни келтириб чиқаради.
- Кросс-дефолт юзага келса, иқтисодий нуқтаи назардан вазиятнинг ўзгариши амримаҳол, - деб давом эттиради Дубинин.
Россия банклари бу ҳолатда инқирозга учрамайди – Марказий банк уларнинг ликвидлигини сақлаб қолиш учун қўлдан келган ҳамма нарсани қилади.
- Рубль девальвацияси аллақачон юз берди. Бундан кейин у давом этади ёки регулятор курсни белгилаб қўяди. Кейинчалик инфляция кучайиши ва бюджет тақчиллиги ўсиши мумкин. Аммо 1998 йилдаги каби мислсиз оқибатлар кузатилмайди. Энг ёмони ўтиб кетди, — деб давом эттиради Марказий банк собиқ раҳбари.
Дефолтнинг ўзи ҳаммаси тугади дегани эмас, балки бор-йўғи юридик тушунча бўлиб, эмитент томонидан облигациялар чиқарилишининг бузилиши, дейди йирик инвестиция компанияларидан бирида фаолият юритувчи таҳлилчи исмини сир тутишларини сўраб.
Дефолт кросс-дефолт ва келгуси реструктуризацияга олиб келади, аммо оқибатларнинг қандай бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин. Евро облигацияларни чиқаришнинг ярмидан кўпи – россиялик маҳаллий эгалар қўлида, дейди у.
Айни вазиятнинг 1998 йилдагидан фарқи шундаки, Россия ўз ташқи қарзларини мунтазам равишда тўлаган, дефолт эса ички мажбуриятларга кирган, аммо ҳозирги вазият аксинча тус олиши мумкин.
Бундан ташқари, эҳтимолий дефолт сунъий чекловлар туфайли юзага келади ва бу фақат санкциялар натижасидир, дея давом этади таҳлилчи.
- Шундай экан, барча иқтисодий ҳодисалар бўлиб ўтди. Бундан ташқари, 1998 йилнинг ҳозирги вазиятдан шуниси билан ажралиб турадики, у пайтда Россия дунёдан ажратилмаган ва 2002 йилга келибоқ у ўз иқтисодий аҳволини тиклаб олган эди. Ҳозирда эса бу жараён анчайин кўп вақтни талаб этиши мумкин, — деб хулоса қилади у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин