АҚШда Apple компанияси ўтган йил давомида ўзининг бош директори Тим Кукнинг мукофот пуллари ҳажмини қисқартирди, деб ёзади «Дарё» нашри. Корпоратив ҳисоботларга кўра, корпорация раҳбарини фирма томонидан режали кўрсаткичлар бажарилмагани учун жазолашган.
Apple маълумотларига кўра, компания бир йилда 215,6 миллиард долларлик маҳсулотларни сотган, бу режалаштирилган 223,6 миллиард доллардан 3,7 фоизга кам демакдир. Ишлаб чиқариш даромади эса 60 миллиард долларга тенг бўлди ва 60,3 миллиард долларлик мўлжалга 0,5 фоиз етмади.
Натижада бутун олий раҳбарият таркибининг мукофот пуллари ҳажми режалаштирилганидан 89,5 фоизгача қисқартирилди. Хусусан, 2016 йил якунларига кўра, Кук 8,75 миллион доллар олди, 2015 йилда — бонуслар тўлиқ ҳажмда тўланган вақтда эса у 10,28 миллион доллар олган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди