Халқаро рейтинг агентлиги - Moody's АҚШ ҳукуматига 864 млн доллар тўлашга розилик билдирди. Агентлик, 2008 йилги молиявий инқироз арафасида турли қоидабузарликларни содир этганликда айбланган эди. Эндиликда, ўзига нисбатан барча даъволарга барҳам берилиши ва тергов ишларининг тўхтатилиши учун шунча миқдорда жарима тўлайди, деб хабар қилади Кун.уз сайти.
Маълумотларга кўра, Moody's 437 млн долларни АҚШ адлия вазирлигига тўлайди, қолгани агентликка қарши тергов ишлари олиб борган 21 штат прокуратуралари ўртасида тақсимланади.
АҚШ ҳукуматининг ишонч билдиришича, Moody's агентлиги жаҳон молия инқирози арафасида ипотека облигациялари рейтингини сунъий равишда юқори кўрсатган. Шу каби айбловлар Standard & Poor's агентлигига нисбатан ҳам илгари сурилган. Бу агентлик алаоқибат1,3 млрд доллардан ортиқ жарима тўлаган эди.
Мазкур агентликларнинг ижобий баҳоларига ишонган кўплаб сармоядорлар ипотека акцияларини харид қилган ва натижада, ипотека бозори қулаганда, улар касодга учраган. Кўпчилик экспертларнинг фикрича, айнан ипотека бозоридаги инқироз жаҳон молия инқирозига сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси