«Мегафон» акциядорлари 740 млн доллар эвазига Mail.Ru Group қимматли қоғозларини харид қилиш режасини тасдиқлашди. Шу билан мобил алоқа оператори 15,2 фоиз акциядорлик сармояси ва компаниянинг 63,8 фоиз овозига эга бўлади. Бу ҳақда Кун.уз сайти ёзмоқда.
Овоз бериш чоғида «Мегафон»нинг 25,17 фоиз акциясига эгалик қиладиган Telia Company ҳамда 3,92 фоиз ғазначилик акцияларига эга операторнинг ўзи иштирок этган. «Мегафон»нинг йирик акциядори Алишер Усмонов ва ҳамкорларининг USM Group гуруҳи ушбу битимдан манфаатдор бўлгани сабабли овоз беришда иштирок этмаган.
«Мегафон» Mail.Ru Group гуруҳининг USM гуруҳига кирувчи — New Media and Technology Investment, New Media Technologies Capital Partners ва Ardoe Finance’ларга тегишли ҳиссаларини харид қилишни хоҳламоқда. Оператор шу мақсадда 640 млн доллар сарфлашни режалаштирган. Битим амалга оширилгандан сўнг бир йил ўтгач, яна 100 млн доллар берилади.
Мазкур келишувни амалга ошириш учун уни Россия Федерал монополияга қарши кураш хизмати тасдиқлаши керак бўлади. Маъмурият раҳбари Игорь Артемьевга кўра, у битимга тўсқинлик қиладиган жиҳатларни кўрмаяпти.
Mail.Ru Group ва «Мегафон» аллақачон биргаликда маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида келишиб олган. Масалан, Yota виртуал оператори негизида «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари учун VK Mobile лойиҳаси ишга туширилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади