07:47 / 18.08.2017
6 300

Россияда доллар курси бир ойдан бери биринчи марта 59 рублдан тушди

Россияда доллар курси бир ойдан бери биринчи марта 59 рублдан тушди
Россия рубли Brent навидаги нефть нархи ошиши ортида мустаҳкамланишда давом этиб, доллар курси 21 июлдан бери биринчи марта 59 рублдан пастга тушди.

Москва биржаси маълумотларига кўра, доллар курси 18 август ҳисоби билан 34 тийинга, яъни 59,03 рублгача, евро курси эса 61 тийинга, яъни 69,3 рублгача тушган. Ундан аввал доллар курси 58,995 рублгача тушганди.

Brent навидаги нефть нархи эса 1,11 фоизга кўтарилиб, бир баррель учун 50,83 долларни ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россияда доллар курси бир ойдан бери биринчи марта 59 рублдан тушди