Москва биржаси индекси 9,4 фоизга, РТС индекси 11,5 фоизга пастлади.
Фото: «ria.ru»
АҚШ жорий этган санкциялар Россия биржаларида ҳақиқий саросима келтириб чиқарди. Бугун, 9 апрель куни Москва вақти билан соат 13:10 да Москва биржаси индекси 9,4 фоизга, РТС индекси 11,5 фоизга пастлади.
Биржалар индекси билан бирга рублнинг қадри ҳам тушиб бормоқда. Соат 13:30 да евро баҳоси 2016 йилнинг сентябридан буён илк бор 73 рублдан ошди. Доллар қиймати эса 59,5 рублга чиқди. 2017 йилнинг ноябрида доллар 60 рублга баҳоланганди.
«Xabar.uz» сайтининг «Bloomberg» агентлиги маълумотларига асосланиб ёзишича, акциялар баҳосининг бу қадар кескин тушиши сўнгги икки йилда илк бор кузатилмоқда.
Арзонлашиш бўйича етакчилар кутилганидек санкциялар рўйхатига тушган компаниялар бўлди. Хусусан, Олег Дерипасканинг «Русал» компанияси акциялари баҳоси савдолар бошида 46,9 фоизга, кун давомида 27-30 фоизга пастлади.
Бунинг ортидан Дерипасканинг бойлиги кун сайин камайиб бормоқда. Биргина 6 апрель куни россиялик миллиардер бир миллиард доллардан кўпроқ «камбағаллашди». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради