16:43 / 02.04.2023
210

Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айнишининг пайдо бўлиш сабаблари

Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айнишининг пайдо бўлиш сабаблари

Кескин бош айланиши билан одамлар мувозанат ҳиссини йўқотадилар ва теварак атрофдаги нарсалар тебранаётган ёки айланаётганга ўхшайди. Баъзилар учун бу ҳолат кўнгил айниш билан бирга келади. Шунинг учун тўсатдан пайдо бўладиган бош айланиши, сабаблари ва ундан қутилиш усулларини ўтказиб юбормаслик муҳимдир, деб ёзмоқда Wday нашри.

Бош айланиши 80 дан ортиқ турли касалликлар билан изоҳланади: вестибуляр аппаратлар, юрак-қон томир тизими, умуртқа поғонаси тўқималарининг ҳамда орқа мия тўқималарининг шикастланиши, камқонлик ва бошқалар билан боғлиқ касалликлар. Улардан айримлари зарарсиздир, аммо саломатлик учун хавфлилари ҳам бор.

Кескин бош айланиши ва кўнгил айниши сабаблари

Барча сабаблар орасида энг кенг тарқалганлари:

  1. Бўйин остеохондрози. Бу ҳолда нафақат бош айланиши, балки тўсатдан ҳаракатларни амалга оширишда (бошни ўгириш ёки кўтариш, тана ҳолатини ўзгартириш) қусиш ҳам пайдо бўлади.
  2. Ички қулоқнинг яллиғланиши — лабиринтит. Муҳокама қилинган ҳолатга қўшимча равишда лабиринтит эшитиш қобилиятини йўқотиши, қулоқ каналидан оқинди оқиши мумкин.
  3. Вестибулокохлеар нерв вестибуляр қисмининг яллиғланиши. Тўсатдан ҳаракатлар қилишда бош айланиши пайдо бўлади. Ушбу касалликнинг ўзига хос хусусияти тез-тез безовта қилади, бироқ бир неча кундан кейин ҳолат яхшиланади. Кейинчалик касаллик бир мунча вақт мобайнида беморни безовта қилиши билан характерланади.
  4. Ички қулоқнинг йирингли бўлмаган касаллиги — Меньере касаллиги, бош айланиши, қусиш, эшитиш қобилиятини йўқотиш, қулоқ шанғиллаши билан бирга намоён бўлади.
  5. Бош мия шикастланиши.
  6. Инсулт патологиясида нафақат мувозанатни йўқотиш, балки икки томонлама кўриш, нутқ ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ муаммолар, доимий заифлик ва қайт қилиш ҳолатлари кузлатилади.
  7. Базел мигрени сурункали неврологик касалликдир (аёлларда кучли бош айланишининг сабаби).
  8. Дори-дармонларни қабул қилиш, уларнинг ён таъсири кўнгил айниш ва бош айланишини келтириб чиқади.
  9. Холестериннинг юқори даражаси, атеросклероз, юқори қон босими.
  10. Ҳайз даври, менопауза, ҳомиладорликда кўнгил айниши қайд қилинган.
  11. Стресс, уйқусизлик, доимий ташвишланиш, соғлом озиқ моддаларнинг етишмаслиги, спиртли ичимликлар — буларнинг барчаси кучли бош айланишига ёрдам беради.

Муаммони ҳал қилиш учун бир нечта маслаҳатлар

Бу ҳолат тез-тез кузатилса, бемор шифокорга мурожаат қилиши керак. Бироқ, дори-дармонларни қабул қилиш вазиятдан чиқишга ёрдам берадиган ягона нарса эмас.

Биринчидан, кўпроқ суюқлик ичиш керак. Иккинчидан, кофеинни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш ярамайди, спиртли ичимликлар ва чекишмаслик ҳақида унутмаслик лозим. Ва ниҳоят, тоза ҳавода кўп сайр қилинг, мияга фойдали озиқ-овқатлар истеъмол қилинг, машина ҳайдамасликка ҳаракат қилинг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айнишининг пайдо бўлиш сабаблари