Гигабйте компанияси ўзига хос Аорус GeForce RTX 5090 Инфинитй 32Г видеокартасини тақдим этди

1 дақиқа ўқиш211
Гигабйте компанияси ўзига хос Аорус GeForce RTX 5090 Инфинитй 32Г видеокартасини тақдим этди

Гигабйте компанияси ўзининг энг ноодатий видеокартаси ҳисобланган Аорус GeForce RTX 5090 Инфинитй 32Г моделини расман намойиш қилди. Аввалроқ унинг ташқи кўриниши ҳақида маълумотлар берилган бўлса, эндиликда қурилманинг тўлиқ техник имкониятлари ва дизайни очиқланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги видеокарта ўзининг ғайриоддий дизайни билан ажралиб туради. Унинг корпусида асосий вентиляторлар жойлашган иккита йирик чиқиқ мавжуд бўлиб, улар Ҳавк Фан деб номланади. Аслида эса қурилмада учта вентилятор бор: учинчи кичик вентилятор бевосита GPU билан контактда бўлган буғланиш камерасини совутиш учун мўлжалланган. Ушбу совутиш тизими ВиндФорсе ҲйперБурст деб аталади.

Техник жиҳатдан видеокарта 2730 МГтс гача бўлган GPU частотаси ва 32 GB хотира билан жиҳозланган. Қурилманинг ўлчамлари 330 х 145 х 65 мм ни ташкил этади. Шунингдек, модел RGB Ҳало ёритиш тизимига эга.

Ҳозирча ишлаб чиқарувчи видеокартанинг аниқ нархи ва сотувга чиқиш санаси ҳақида маълумот бермади. Шунингдек, қувват тизими ва плата тузилиши бўйича тафсилотлар ҳам сир тутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?