19:29 / 10.08.2023
95

Шоколаднинг саломатлик ва руҳиятга таъсири

Фото: Marie Claire

Мазали ва кайфият кўтарилишига ҳисса қўшадиган шоколаднинг истеъмоли борасида меъёрни билиш ҳамда фойдасидан ташқари, қандай зарарлари борлиги ҳақида ҳам маълумотга эга бўлиш керак.

Фойдаси

Қон босимини туширади

Ширинлик егандан кейин кўпчиликнинг қон босими кўтарилади, аммо шоколад фарқли таъсир кўрсатади. Таркибидаги флавоноидлар қон босимини тушириш хусусиятига эга. Айнан шу сабаб ҳам какаоси бисёр бўлган шоколад истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Яллиғланишни камайтиради

Таркибидаги моддалар комбинацияси организмдаги ҳужайралар ва яллиғланиш жараёнига ижобий таъсир этгани сабаб ҳам қора шоколад истеъмолидан кейин инсон ўзини яхши ҳис қила бошлайди. Бунинг учун уни кунига 20 грамм ейиш кифоя.

Қуёш нурларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилади

Таркибидаги флаванол қуёш нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилибгина қолмай, қон айланишини ҳам яхшилайди.

Хотирани яхшилайди

Тадқиқотларда шоколад истеъмол қилинганидан 30 дақиқа ўтиб мия фаолияти тезлигининг жадаллашиши, хотира яхшиланиши аниқланган.

Спорт

Шоколад спорт билан кўпроқ шуғулланишга куч топиб, камроқ чарчашни таъминлайди. Бунга таркибидаги какаонинг қонни кислород билан таъминлаши сабаб бўлади.

Зарари

Суяклар аҳволи ёмонлашади

2008 йилда ўтказилган тадқиқотда ҳар куни шоколад истеъмол қилган кекса аёлларнинг суяклари мўртлашгани аниқланган.

Мигрен келтириб чиқариши мумкин

Шоколадни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш бош оғришига олиб келиши мумкин. 22 фоиз беморлар шоколад сабаб мигрен пайдо бўлганидан шикоят қилган, аммо бу ўз тасдиғини топмаган.

Юрак уриши жадаллашади

Шоколад қорин мушакларини бўшаштириб, пулсни жадаллаштириш хусусиятига эга бўлган метилксантинни ўз ичига олади. Унинг истеъмолидан кейин жиғилдон қайнаши ҳолати ҳам кузатилиши мумкин.

Вазн тўплашга ҳисса қўшади

Бир қанча фойдаси борлиги шоколаднинг калорияга бой эканини инкор эта олмайди. Ундан тийила олмаслик ва меъёридан ортиқ истеъмол қилиш сезиларли даражада вазн ортишига олиб келиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шоколаднинг саломатлик ва руҳиятга таъсири