date

АҚШ ўлим жазосига қўйилган чеклов бекор қилинганини расман эълон қилди

АҚШ ўлим жазосига қўйилган чеклов бекор қилинганини расман эълон қилди

АҚШ Адлия вазирлиги федерал даражада ўлим жазосига қўйилган чеклов бекор қилинганини расман эълон қилди.

Маълум қилинишича, Жо Байден даврида жорий этилган мораторий тугатилиб, энди энг оғир жиноятлар учун ушбу жазо туридан фаолроқ фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Янги тартибга кўра, аввал қўлланилган ўлим инъекцияси протоколи қайта жорий этилади. Шу билан бирга, қўшимча жазо усули сифатида отиш орқали қатл қилиш ҳам киритилмоқда.

Адлия вазирлиги вакиллари қонун доирасида чиқарилган ўлим ҳукмларини ижро этиш мажбурияти тикланганини таъкидлади.

Энди барча апелляция ва шикоят босқичларидан ўтган маҳкумлар бўйича қатл жараёнларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Шунингдек, ишларни кўриб чиқишни тезлаштириш учун ички тартиблар ҳам такомиллаштирилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, 2025 йил январ ойида Дональд Трамп федерал даражада ўлим жазосини қайта тиклаш ҳақида фармон имзолаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ўлим жазосига қўйилган чеклов бекор қилинганини расман эълон қилди