19:12 / 21.08.2023
296

Маккажўхорининг сиз билмаган фойдали ва зарарли хусусиятлари

Фото: “Яндекс.ру”

Ёзнинг охири — маккажўхори ейиш вақти. Бироқ ёз мавсумида ушбу маҳсулот айрим инсонларнинг саломатлигига зарар етказиши мумкинлигини ёдда тутинг. Қуйида шу ҳақда маълумот берилади.

Маккажўхори жуда тўйимли маҳсулот бўлиб, у сизни узоқ вақт тўқ сақлайди ва соғлиғингизни мустаҳкамловчи витаминлар билан таъминлайди. Бироқ уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саломатликка жиддий таъсир кўрсатади.

Маккажўхори ичакларга таъсир қилади

Сиз истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар ичакларингизга катта таъсир кўрсатади. Бироқ баъзи озиқ-овқатлар, хусусан, маккажўхори нафақат симптомларни келтириб чиқариши, балки уларни кучайтириши ҳам мумкин.

Фото: “Яндекс.ру”

Мутахассислар кўпинча ичак ва овқат ҳазм қилиш трактида оғриқни келтириб чиқарадиган барча озиқ-овқатлар рўйхатига банан, цитрус мевалари, картошка, маълум турдаги сут маҳсулотлари ва маккажўхорини киритган.

Бироқ бу сиз маккажўхори ейишни тўхтатишингиз керак, дегани эмас. Агар сизда ирритабий ичак синдроми бўлса, ушбу маҳсулотни истеъмол қилгандан кейин ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни аниқ кузатишга ҳаракат қилинг.

Маккажўхори сиропи яллиғланишни кучайтиради

Фото: “Яндекс.ру”

Кўпинча маккажўхори донлари сироп тайёрлаш учун қайта ишланади, бироқ бу маҳсулот маккажўхори каби соғлиқ учун фойдали эмас.

Ёдда тутинг, қайта ишлаш жараёнидан сўнг маҳсулот озуқа моддаларини йўқотади, унда фақат шакар ва ёғ қолади. Маккажўхори сиропи таркибида жуда кўп фруктоза мавжуд ва ушбу маҳсулот қисқа муддатда озиқ-овқат саноатида машҳур бўлди.

Бироқ маккажўхори сиропи қандли диабет, юрак ва жигар касалликлари кабиларни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, маккажўхори ёғи жуда кўп тўйинмаган ёғларни ўз ичига олади ва улар танадаги яллиғланишни кучайтиради.

Фото: “Яндекс.ру”

Маккажўхори витаминлар ва антиоксидантларга бой

Агар  кўзингизнинг саломатлигини яхшиламоқчи бўлсангиз, маккажўхорига сариқ ранг берувчи бирикмалар — лутеин ва зеаксантин ёрдамга келади. Бундан ташқари, улар кўзларингизни кўк нурдан ва катарактадан ҳам ҳимоя қилиши мумкин.

Маккажўхори сизга B витаминларини кунлик истеъмол қилишга ёрдам беради, чунки ушбу моддалар маҳсулотда жуда кўп миқдорда мавжуд. Маккажўхори, айниқса, B6 ва B9 витаминларига бой — бу бирикмалар энергия алмашинувида ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Фото: “Яндекс.ру”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Маккажўхорининг сиз билмаган фойдали ва зарарли хусусиятлари