Шакардан воз кечган ҳолда вазн йўқотиш мумкинми, организмда қандай ўзгаришлар бўлади ва нима учун ширинликларни истеъмол қилишни тўхтатиш кераклиги ҳақида гаплашамиз.
Тери эластиклашади
Ширинликларни ортиқча истеъмол қилиш тери ҳолатига салбий таъсир қилади. Қондаги шакар туфайли коллаген ва эластин йўқолади, сувсизланиш пайдо бўлади, бу эса ажинлар юзага келишига олиб келади. Бу 35 ёшдан кейин танадаги коллагеннинг табиий ишлаб чиқарилиши секинлашганда янада сезилади. Натижада тери силлиқлиги ва эластиклигини йўқотади, сарғиш рангга киради, юзда ажинлар ва чуқур бурмалар пайдо бўлади. Бундан ташқари, глюкоза тестестерон ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу терининг ёғланиши ва яллиғланишини оширади.
Ширинликлардан воз кечсангиз, терингиз силлиқ ва ёрқин бўлиб, эластиклиги ошганини сезасиз. Ёғланиш ва яллиғланиш камроқ бўлади. Бу ёшга боғлиқ ўзгаришларнинг олдини олишга ёрдам беради ва вақт ўтиши билан юзингиз яхшилангани ва ажинлар камайганини ҳис қиласиз.
Шакардан воз кечсангиз, вазн йўқотасиз
Ширинликларга қўшилган маҳсулотлар кўпинча зарарли трансёғларни ўз ичига олади ва калорияси юқори бўлади. Қолаверса, бундай озиқ-овқат танани қисқа вақт давомида тўйдиради, аммо тез орада яна қорнингиз очади. Бу қонда глюкоза даражасининг кескин кўтарилиши туфайли юзага келади.
Секин таъсир этувчи углеводлар, масалан, сабзавотли салат, жуда кам калорияни ўз ичига олади ва шу билан бирга бир неча соат давомида тўйинганлик ҳисси билан таъминлайди. Бундан ташқари, улар қондаги глюкоза даражасини нормаллаштирадиган клетчаткаларни ўз ичига олади. Агар шакардан бутунлай воз кечсангиз, вазн йўқотишингиз мумкин.
Иммунитет мустаҳкамланади
Ширинликлар истеъмол қилиш тананинг ҳимоя кучларини 17 мартага камайтиради. Қанчалик кўп ширинлик истеъмол қилсангиз, иммунитетингиз шунчалик заиф бўлади. Бунинг сабаби шундаки, витамин C ва шакар ўхшаш кимёвий тузилишга эга. Натижада иммунитет ҳужайралари — фагоцитлар ва лейкоцитлар шакар зарралари томонидан блокланади ва вирус, бактерияларга қарши кураша олмайди. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш ичак микрофлорасини бузади, патоген микроорганизмларни кўпайтиради ва лейкоцитлар ишлаб чиқаришни камайтиради.
Тишларингиз соғлом бўлади
Тишлар юзасида бактериялар пайдо бўлиб, эмални емиради. Шакар улар учун озуқавий воситадир, шунинг учун ширинлик истеъмол қилинганда, улар интенсив равишда кўпаяди ва эмаль юпқалашади. Улар яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқаради ва тишлар тикланишига халақит беради. Стрептококклар ва стафилококклар кўпаяди, натижада кариес ривожланади.
Бундан ташқари, калций шакар сўрилиши учун зарурдир. Ушбу микроэлементнинг энг катта миқдори тиш тўқималарида жойлашган. Кўп миқдорда ширинлик истеъмол қилинганда, у тезда ювилиб кетади ва тишлар зарарланади. Агар ширинликларни мева ва сабзавотлар билан алмаштирсангиз, тишларингиз мустаҳкамланади.
Суякларингиз мустаҳкамланади
Калций захиралари глюкозани қайта ишлаш учун сарфланар экан, суяклар ҳам емирилади. Улар заифлашиб, синиш ва остеопороз хавфи ортади. Шакар калций ва D витаминининг сўрилишига тўсқинлик қилади ва суяклардаги сут кислотаси миқдорини оширади, бу эса остеобластларнинг фаолиятини бузади. Ҳаётимиз давомида танамиз доимо эски суяк тўқимасини ёш ва бақувватлари билан алмаштиради. Ҳаддан ташқари кўп шакар янги суяк тўқималарининг ўсишини секинлаштиради, суяк зичлигини пасайтиради ва синиш хавфини оширади. Шакар ўз ичига олган овқатлардан воз кечиш орқали суякларингиз мустаҳкамланади ва бўғимларингиз ҳаракатчан бўлади.
Кайфиятингиз яхшиланади
Кайфиятингиз йўқлигида энергия даражасини тезда ошириш ва серотонин кўпайиши учун ширинлик истеъмол қилишни хоҳлайсиз. Бироқ энергия даражаси тезда кўтарилиб, тезда пасаяди ва қувонч ўрнини летаргия, апатия ва қайғу эгаллайди. Натижада чарчоқ пайдо бўлади, одам кўпроқ асабийлашади. Асаб тизимининг ҳаддан ташқари қўзғалиши кайфият ўзгаришига ва асабийлашишнинг кучайишига олиб келади. Шакардан воз кечсангиз, гормонлар даражаси барқарорлашади, кайфиятингиз ҳам қўшимча допингсиз яхшиланади.
Ичаклар фаолияти яхшиланади
Таркибида шакар бўлган егуликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш трактидаги микрофлорани бузади, бу бактерияларга кўпроқ мойил бўлади. Шакар Akkermansia muciniphila бактерияларини озиқлантиради, ортиқчаси эса ичак шиллиқ қаватининг ҳимоя қатламини йўқ қилади. Зарар шиллиқ қаватни яллиғланишни келтириб чиқарадиган патоген бактерияларга нисбатан заифлаштиради. Бу ичак фаолиятининг бузилишига олиб келади, қорин санчиқлари ва метеоризмни келтириб чиқаради.
Юрак ва қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради
Юқори қон шакар даражаси билан юрак-қон томир касалликларини ривожланиш эҳтимоли сезиларли даражада ошади. Ширин ва ёғли овқатларни истеъмол қилиш қон томирларига зарар етказади, қон босимини оширади ва қондаги “ёмон” холестерин миқдорини орттиради. Ёғ зарралари қон томирлари деворларининг шикастланган жойларига осонгина ёпишади, натижада холестерин плиталари пайдо бўлади. Улар қон айланишига тўсқинлик қилади, қон томирларининг тиқилиб қолишига олиб келади, бунинг натижасида барча органлар етарли даражада озиқланмайди.
Бундан ташқари, паст зичликдаги холестерин томир деворларга ёпишади. Натижада қон айланиши бузилади, томирларда яллиғланиш жараёнлари пайдо бўлади ва юрак оғир босимга бардош бера олмайди. Соғлом овқатланиш юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.