Ширин, хушбўй ва оғизда эриб кетадиган нокнинг беш мингдан ортиқ навлари бўлиб, мазали мева бўлибгина қолмасдан, талайгина шифобахш хусусиятларга ҳам эга. Куз ва қиш ойларида нок ўсимлик толаси ва озуқавий моддаларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондиради.
Фото: Getty Images
Нок овқат ҳазм қилиш тизимини ва қондаги шакар миқдорини тартибга солади, унинг пўстидаги антиоксидантлар сурункали касалликлар билан боғлиқ яллиғланишга қарши курашади. Ушбу мавсумий мева таркибида B2, C, E витаминлари, мис, калий каби микроэлементлар ва пектин мавжуд. Қизиқарлиси, нокдаги пектинлар миқдори олманикидан кўпроқдир.
Нокнинг саломатлик учун фойдалари:
Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди
Нокдаги эрувчан ва эримайдиган ўсимлик толалар мавжуд, кунлик эҳтиёжнинг тахминан 20% ни ўз ичига олади. Улар ҳазм тизимида иштирок этади, қабзиятнинг олади ва даволайди. Шунингдек, мазкур мева ичак микробиомасининг ривожланишига ёрдам беради, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва руҳий саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Қандли касаллиги хавфини камайтиради
200 мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этган мета таҳлил натижаларига кўра, мунтазам олма ва нок истеъмоли 2-тоифали қанд касаллиги ривожланиш хавфини 18% га камайтиради. Ҳафтада бир марта олма ёки нок ейиш 2-тоифа диабет хавфини 3% га камайтиради. Бунга сабаб нок таркибидаги флавоноид антиоксидантидир.
Яллиғланишнинг олдини олади
Нок пўстлоғида антиоксидант ва яллиғланишга қарши бирикмалар, жумладан, фенол кислоталар, флавоноидлар ва тритерпенлар мавжуд. Улар эркин радикалларни зарарсизлантиради, саратон, юрак-қон томир касалликлари, диабет, Альцгеймер , Паркинсон каби касалликлар билан боғлиқ яллиғланишнинг олдини олади.
Юрак-қон томир тизимини яхшилайди
2019 йилги кардиометаболик тадқиқот натижаларига кўра, кунига иккита нок истеъмол қилганлар бир хил калорияли ичимлик ичганларга қараганда яхшироқ натижа берган. Иштирокчилар орасида метаболик синдроми мавжуд, 2-тоифа қанд касаллиги ва юрак-қон томир хасталикларига чалинган ўрта ва катта ёшли инсонлар бўлган.
Нокнинг озуқавий қиймат юқоридир
Фото: Adobe iStock
Нок таркибида углеводлар, ўсимлик толалари, витаминлар ва минераллар сероб. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) маълумотларига кўра, битта ўртача катталикдаги нокнинг (178 грамм) озуқавий қиймати қуйидагича:
- калориялар: 101
- ёғ: 0,25 грамм
- натрий: 1,78 миллиграмм
- углеводлар: 27,1 грамм
- ўсимлик толаси: 5,52 грамм (кунлик норманинг 20%)
- қўшилган шакар: 0 грамм
- оқсил: 0,64 грамм
- мис: 0,15 миллиграмм (кунлик норманинг 16%)
Нокда энг кўп учрайдиган микроэлемент мис бўлиб, у энергия ишлаб чиқариш, темир алмашинувида иштирок этадиган турли ферментлар учун муҳимдир.
Қандай ҳолларда нок истеъмол қилиш мумкин эмас?
Умуман олганда нок хавфсиз мева, аммо бир нечта истисно ҳолатлар мавжуд: Нокда кўп кислота ва ўсимлик толалари мавжудлиги туфайли овқат ҳазм қилиш бузилиши, диарея, қорин дам бўлиши мумкин. Қуйидаги ҳолатларда бир кунда фақат 1-2 дона истеъмол қилишга рухсат этилади:
- ошқозон-ичак касалликларида;
- овқат еб бўлгандан сўнг 2-3 соатдан кейин;
- сув ёки сут ичиб бўлгандан бир неча соатдан сўнг.
Шунингдек, нокка аллергияси борлар ва ошқозон ярасидан азият чекувчиларга нокни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди