00:28 / 29.05.2017
7 732

Ока, би-ир кулишмаймизми?..

Ока, би-ир кулишмаймизми?..
Типратикон айиқ боласидан сўради:
— Агар бурун қичиса, нима бўлади?
— Тўйиб сув ичасан.
— Қулоқ қизиса-чи?
— Сени кимдир эслаётган бўлади.
— Ўнг кафт қичиса-чи?
— Қўлингга пул тушади.
— Чапи қичиса нима бўлади?
— Кимгадир пул берасан.
— Ўнг оёқ қичиса-чи?
— Вей, типратикон, кўлга бориб чўмилиб келсанг бўлармиди…
* * *
Эркак тўтиқушини гапиришга ўргатяпти:
— Мен юришни биламан.
— Мен юришни биламан.
— Мен гапиришни биламан.
— Мен гапиришни биламан.
— Мен уча оламан.
— Алдаманг.
* * *
Эркак катта кўчада улкан бочкани юмалатиб кетаётганди. Дўсти кўриб қолиб сўради:
— Бочкани нима қиласан?
— Тижорат қилмоқчиман.
— Қанақа тижорат?
— Бугун дўхтирларга анализ топширгандим. Ишонасанми, қонимда катта миқдорда қанд моддаси бор эмиш.
* * *
Эркак компьютер қаршисида ўтирганди. Кутилмаганда деразадан қоғозга ўралган ғишт учиб кириб тўғри мониторга тегди. Монитор синди. Эркак секин ғиштни қоғоздан олиб қараса, қоғозга қуйидаги сўзлар ёзиб қўйилибди:
— Янги монитор сотаман!
* * *
— Оғайни, биласанми, бойиб кетишнинг зўр йўлини топдим!
— Топган бўлсанг, жуда яхши. Лекин айтиб қўяй, сен мендан ўтган кунигина қарз олгансан.
* * *
Биринчи ўқиш куни. Муаллима биринчи синфга келган ўқувчиларни парталарга ўтқазиб чиқяпти.
— Шаҳноз, Эшмат билан бир партада ўтирасан!
— У билан ўтирмайман.
— Вой, нега?
— Унинг севган қизи «1-А»да!
* * *
Ўлимга маҳкум этилган одам жаллодга деди:
— Мен бу кундага бошимни қўйишдан бош тортаман. Кундани икки баробар пастга туширинг!
— Нега?
— Чунки, бу баландликдан бошим пастга юмалаб тушса, мия чайқалиш касалига учрашдан қўрқаман.
* * *
— Ишонасанми, кеча шахсан Каспаров билан ошхонада бир стол атрофида ўтирдим.
— Нима бўпти?
— Э, тузни узатиб юборинг десам, нақ қирқ беш дақиқа куттирди.
* * *
Нобел мукофоти совриндоридан журналист сўради:
— Сиз қандай янгилик яратдингиз фанда?
— Э, хотиним ҳар куни қоронғи тушиши билан бош оғриғидан шикоят қилиб чиқарди. Шу масала устида узоқ вақт бош қотирдим, изландим. Охири топдим.
— Янгича суперанальгин ўйлаб топдингизми?
— Йўқ, қўшни а±лнинг эшиги ҳар куни кечаси очиқ қолишини билиб қолдим.
* * *
Амалдорнинг тавбаси:
— Кун бўйи чоп-чоплар шу қадар кўп… Қийналиб кетаман… Оқибатда, уйга аранг кириб келаман… Чўнтакдаги даста-даста пулларни чиқариб столга қўйишгаям куч йўқ… Турмага ўхшайди бу ҳаёт…

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ока, би-ир кулишмаймизми?..